UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  8 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  340 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

"Милан"нинг нияти жиддий: А Серия 4-тури қандай ўтди? Янгиликлар

"Милан"нинг нияти жиддий: А Серия 4-тури қандай ўтди?

17-19 октябрь кунлари А Сериянинг навбатдаги тур баҳслари бўлиб ўтди.

Роналдусиз қолган "Ювентус" очко йўқотди

Криштиану Роналду коронавирус инфекциясини юқтириб олди ва “бьянконери”нинг яна бир қатор футболчилари “акулалар” билан ўйинни ўтказиб юборишга мажбур эдилар, лекин бу ҳам ортиқча муаммолар туғдирмайдигандек эди. Амалда эса баҳснинг 12-дақиқасидаёқ меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланди ва Нкванву уни ишонч билан амалга оширди. Табиийки, “Ювентус” олдинга ташланди ва биринчи чинакам хавфли ҳужумидаёқ ҳисобни тенглаштиришга эришди. Кулушевски бўш ҳудудга Кьезани чорлади ёш италиялик эса тўпни жарима майдонига ошириб берди, у ерда Альваро Мората ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилиб, Турин клубига қайтганидан сўнг илк голини урди. Кўп ўтмай Мората шериги Портанова зарба бериши учун вазият яратиб берди, бироқ ёш футболчи бирга-бир вазиятда киперни доғда қолдира олмади. Қайд этиш лозим, танаффусгача “Кротоне” ҳам яна бир вазиятга эга бўлди, Буффон катта қийинчилик билан Масьяснинг зарбасидан кейин тўпни ушлаб олди.


Ярим ҳимоячи танаффусдан кейин ҳам чемпион дарвозасига йўл излашдан тўхтамади ва шундай уринишлардан навбатдагиси зарба билан якунланди, аммо тўп дарвозадан бироз баландроқдан ўтиб кетди. Ўйинда муҳим вазиятлардан бири хавфли ўйнагани учун Федерико Кьезанинг четлатилиши бўлди. Камчиликда “Ювентус” рақиб ҳимоясини ёриб ўтиши янада қийинлашди.  Бурчак тўпидан кейин Мората яхши имкониятга эга бўлганди, лекин тўп устунга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Куадрадонинг тўп оширишидан сўнг ҳужумчи ниятига етди ва тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди, лекин офсайд қайд этилиб, такрорий лавҳа кўрилганидан кейин гол бекор қилинди. Натижада, "Кротоне" муҳим очкони қўлга киритди, Андреа Пирлога эса саволлар кўпаймоқда.


"Милан" дербида ғалаба қозонди

Антонио Конте ўйиндан аввал коронавирус туфайли бир қатор футболчиларидан айрилди. Натижада, "Интер" майдонга оптимал таркибда туша олмади. Шу сабабми Конте шогирдлари учун муаммолар ҳам ўзини кўп куттирмади. Коларов оддий вазиятда Ибрагимовичга нисбатан жарима майдонида қўпол ўйнади. Златаннинг ўзи нуқтага яқинлашди, биринчи уриниш омадсиз бўлган бўлса-да, иккинчи уринишда швециялик гол урди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, "нерадзурри" ҳимояси яна қўпол хатога йўл қўйди. Негадир ҳеч ким Леао Ибрагимовичга аниқ узатма амалга оширишига тўсқинлик қилмади ва Златан ҳам бундай имкониятлардан камдан-кам адашади. Короновирусдан энди тузалган Ибрагимович 39 ёшида 3 дақиқа ичида 2та гол урди. Шунчаки фантастика! Шундан кейингина "Интер" уйғона бошлади ва секин-аста вазиятлар ярата бошлади. Шу каби ҳужумларнинг бирида Коларов ажойиб пас билан тўпни Лаутарога етказди, аргентиналик кўп чўзиб ўтирмай, жарима майдонидаги Лукакуни тўп билан таъминлади ва Ромелу бир ҳаракат билан ҳисобни қисқартирди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ Лукаку мувозанатни тиклаб қўйиши мумкин эди, аммо бурчак зарбасидан кейин ҳужумчи дарвозага йўллаган тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди. 


Айнан бельгиялик учрашувнинг иккинчи ярмида ҳам энг хавфли футболчилардан бўлди. Вазият бўлди дегунча Лукаку зарба бераверди, якунда у 8 бор зарба бергани маълум бўлди, шериклари учун бўш ҳудудлар яратишга уринди ва ҳатто пенальти ишламоқчи бўлди. "Интер" чиндан агрессив ҳаракат қилар ва вазиятлар яратарди. Видалнинг бурчакдан узатмасидан кейин Сенси яхши зарба берганди, лекин тўп бироз ноаниқ йўналиш олди. "Милан" ҳисобдан келиб чиқиб ҳаракатланарди, якунда бу ғалабани сақлаб қолиш учун етарли бўлди. Шу тариқа, "россонери" мусобақа жадвали етакчиси бўлиб турибди.


"Наполи" "Аталанта"ни тор-мор этди

"Ювентус" билан ўйиндаги маш-машалар "Наполи"ва Гаттузонинг жахлини чиқаргани турган гап. Буни жамоа кейинги ўйинда кўрсатиб берди. "Партенопейцлар" катта иштиёқ билан майдонга тушиб келишди ва илк дақиқалардан рақибга юқори темп таклиф қилишди. Лосано 3-дақиқадаёқ ҳисобни очиши мумкин эди, аммо бу ишни ярим ҳимоячи кейинроқ амалга оширди. Орадан яна 4 дақиқа ўтгач, Мертнес аниқ пас билан мексикаликни қулай вазиятга чиқариб юборди, Эрвинг эса айланма зарба билан дарвозабонни доғда қолдирди. "Наполи" "қон исини сезган йиртқич" каби тўхтамади, Маттео Политано қанотдан марказга қараб юрди ва кучли зарба билан тўпни тўсин остига йўллади. "Аталанта" бундай воқеалар ривожига тайёр бўлмаган чоғи, буткул қаршилик кўрсата олмасди. Танаффусгача "Наполи" яна битта гол урди. Оспина тўпни Осимхенга аниқ етказди ва Виктор кўп ўйлаб ўтирмай, жарима майдони ташқарисидан кучли, муҳими аниқ зарба йўллади. Бу футболчи учун "Наполи" сафидаги дебют гол эди.


Бундай биринчи бўлимдан кейин ғолиб номи деярли аниқ эди, бироқ Гасперини шогирдлари шунчаки қўлларини тушириб қўйишмади. Улар иккинчи бўлимга "жанг" қилиш учун тушишди. Муриэль марказда рақиблари билан курашда устун келди ва тўпни Ламмерсга етказди, жамоанинг янги футболчиларидан бири рақибларидан қочиб кетди ва А Сериядаги иккинчи голини урди. Иккинчи бўлимда "бергамоликлар" қанчалар уринмасин ортиғича уларнинг кучи етмади ва "Наполи" айнан "Аталанта"ни ортда қолдириб, учинчи поғонага кўтарилиб олди.


"Рома" "Беневенто"га имкон қолдирмади

"Рома" мавсумни ёмон бошламади. Айниқса баъзи бир хатолар туфайли "Верона" билан ўйинда техник мағлубият ёзилмаганида. 

Индзаги шогирдлари ҳам ўйин стартида кўпчиликни ҳайрон қолдиришди. "Бенвенто" ёрқин футбол намойиш қилар ва Капрарининг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб дарвоза тўрига бориб тушди. Бу орада эндигина 5-дақиқа ўтиб бораётганди. "Рома" катта куч билан ҳужумга ўтган бўлса-да, анчагача дарвоза томон йўл топа олмасди. Тайм ярмидан ўтиб "Рома" рақибнинг кучсиз нуқталарини сеза бошлади. Генрих Мхитарян ажойиб узатма билан Жекони ўта қулай вазиятга чиқарди ва босниялик ҳужумчи биргина ҳаракат билан ҳисобни тенглаштирди. 


Иккинчи бўлимда ҳам мухлислар ёрқин ўйин гувоҳи бўлишди. "Беневенто" футболчиси Жанлука Лападулла Пау Лопесни алдай олмаган бўлса ҳам такрорий уринишда тўпни дарвозага йўллай олди. Ҳал қилувчи эпизод орадан 10 дақиқа ўтиб юз берди, "Беневенто" дарвозасига пенальти - баҳсли пенальти бўлганига қарамай, Верету совуққонлик билан уни голга айлантирди. Бундан кейин рақиб амалда таслим бўлди. "Рома" футболчилари осонлик билан қарши ҳужумга чиқиб кета бошлашди. Генрих Мхитарян яна бир бор ажойиб узатма билан Жекони топди ва тажрибали ҳужумчи бўш дарвозани аниқ нишонга олди. Кейин Карлес Сайоль майдон марказидан дарвозагача рейд амалга оширди ва тўпни дарвозабоннинг ёнгинасидан ўтказиб, тўрга жойлаб қўйди. "Беневенто"га жасурлиги учун олқишлар, "Рома"га эса қийин вазиятда ўзини қўлга ола билгани учун тасанно.


"Лацио" "Сампдория"га мағлуб бўлди 

"Лацио" бу ўйинга бир қатор йўқотишлар билан келди, бироқ Индзагини ҳаммасидан ҳам кўпроқ Чиро Иммобиленинг қўлиги ташвишга соларди. Тажрибали Раньери эса барча футболчилари хизматидан фойдалана оларди ва қайсидир палла бу иш берди. Қанотдан узатма амалга оширилганда "Лацио" футболчилари "ухлаб қолишди" ва Фабио Квальярелла навбатдаги голини урди. Айнан ҳаводан келаётган узатмалар "бургутлар"ни қийин вазиятда қолдираверди, навбатдаги бурчак зарбасидан кейин тўп Ауджеллога келиб тушди ва Томаззо голли узатмага аниқ зарба ҳам қўшиб қўйди. "Лацио" ҳеч ўзига келолмасди, Корреа ва Кайседо бошқа жамоадошларидан "ажратиб қўилганди".


Иккинчи бўлимда ҳам ўйин сурати у қадар ўзгармади. "Лацио" бир-икки хавфли ҳужумлар амалга оширди, аммо ўйинда бурилиш ясаш учун бу камлик қиларди. "Сампдория" эса аксинча анча ишончли ўйин намойиш қиларди. Ўйиндаги сўнгги гол Демасгорнинг голи билан якунланди. Верредан тўпни қабул қилиб олган футболчи зарба бериш учун яхши нуқтага чиқиб борди ва тўпни дарвоза тўсини остига йўллади. "Сампдория" Раньери қўл остида мухлисларга ёқадиган футбол намойиш қилмоқда, "Лацио"нинг эса А Сериядаги ишлари юришмаяпти. 15-ўрин жамоа А Серия стартини нақадар омадсиз ўтказгани исботи бўла олади.


Шунингдек: 

"Фиорентина" "Специя" билан дуранг ўйнади;

"Сассуоло" "Болонья"ни мағлуб этди;

"Верона" - "Женоа" ўйинида ҳисоб очилмади.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика