"Милан"нинг икки футболчиси сафдан чиқди

Mirjalol Normatov
31 окт 2023, 22:47
"Милан"нинг икки ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди.

"Sky Sport" хабарига кўра, Пьер Калулу ва Марко Пеллегрино жиддий жароҳат олишган. Франциялик футболчи чап оёғининг болдиридан жароҳатланган ва у жарроҳлик столига ётиши керак. Аргентиналик эса чап оёғи тўпиғининг синиши сабабли шифокорларнинг кўрсатмасига кўра даволанади.

Кристиан Пулишичнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. У "Удинезе"га қарши навбатдаги баҳсда иштирок этиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›