

"La Repubblica" хабарига кўра, дунёнинг энг бой инсонларидан бири бўлган "LVMH" раҳбари Бернар Арно "Милан"ни сотиб олиш борасида таклиф билан чиққан. Гап 975 миллион евро ҳақида кетмоқда. Яқин бир неча ой давомида "Elliott Management" фонди директори Пол Сингер ушбу таклифга жавоб бериши керак.
Агарда Арно "Милан"ни сотиб оладиган бўлса, жамоага Пеп Гвардиола ёки Лео Мессини олиб келишга ваъда берган.
Қайд этиш керак, Арнонинг бойлиги 101 миллиард еврони ташкил қилади.



