

GetReading хабарига кўра, "россонерилар" 19 ёшли футболчини сотиб олгандан кейин бирор клубга ижарага бериши мумкин. "Кьево", "Лечче", "Монца" ва СПАЛ шулар жумласидан.
Олисенинг "Рединг" билан шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Олисе жорий мавсумда 21 та ўйин ўтказди ва уларда 4 та гол уриб, 8 та голли пас берди.



