«Милан» ниҳоят гол урди

Narzulla Saydullayev
11 дек 2017
«Милан» Италия А серияси 16-турида ўз уйида «Болонья»ни мағлуб этди (2:1).

«Россонерлар» 399 дақиқа давом этган уйдаги голсиз серияга барҳам беришди. Жамоа ўз стадионида 4та ўйиндан буён гол ура олмаётганди.

Сўнгги бор «Милан» ўз майдонида 20 сентябрь куни СПАЛ (2:0) билан баҳсда гол урганди.

«Болонья» устидан қозонилганғалаба «россонерлар» учун Женнаро Гаттузо бошчилигидаги илк ғалаба бўлди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe