"Милан" мудофаани мустаҳкамлаш учун 15 млн евро сарфлайди

8 ноя 2020, 01:15
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "Милан" раҳбарияти қишки трансферлар ойнаси вақтида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Итальян клуби ҳимоячи учун 15 млн евро маблағ ажратади. Бу пулга ёш, катта салоҳиятга эга бўлган футболчи харид қилиш мақсад қилинган.

Олдинроқ "Шальке" ҳимоячиси Озан Кабак "россонерилар"нинг асосий трансфер мақсади бўлиб тургани айтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›