"Милан" жамоа сардори билан шартномани узайтирмоқчи
26 янв 2021 10:15
Янгиликлар
"Милан" жамоа сардори билан шартномани узайтирмоқчи
"Милан" жамоа ҳимоячиси Алессио Романьоли билан шартномани узайтирмоқчи.
"Россонерилар" бу борада ўйинчининг агенти Мино Райола билан музокаралар олиб боришмоқда. У шартномада аниқ белгиланган товон пулини қўшишни хоҳламоқда.
Романьоли "Милан"да 2015 йилнинг ёзидан бери ўйнайди. 26 ёшли футболчи жорий мавсум 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Италиялик футболчининг "россонерилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Фикрлар