"Милан" Испания терма жамоаси ўйинчиси билан келишувга эришди

Alisher
17 янв 2020, 16:52
Загребнинг "Динамо" жамоаси ярим ҳимоячиси Дани Олмо "Милан"га ўтишга яқин.

"Россонерилар" ўйинчи учун 20 миллион евро + 5 миллион евро бонус кўринишидаги маблағни тўлашади.

"Динамо" шунингдек 21 ёшли испаниялик ўйинчининг кейинги сотувидан 5 миллион евро олади.

Олмонинг ўзи эса Италия клуби билан 5 йилга шартнома имзолайди. Унинг маоши бир мавсум учун 2,5 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Олмо "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилдан буён Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sportske Novosti