"Милан" форварди учун Ла Лиганинг уч клуби рақобатлашмоқда

Alisher
11 янв 2020, 16:20
"Милан"нинг ҳужумчиси Сусо январда жамоадан кетиши мумкин.

Футболчига "Хетафе", "Севилья" ва "Валенсия" жамоалари рақобатлашмоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, уларнинг бири Сусони харид қилиш учун 30 миллион евродан воз кечишга тайёр.

"Милан" олдинроқ Сусони трансферга қўйган эди. Футболчи раҳбарият ва мураббийлар ундан кутган ўйинни намойиш қила олмади.

Эслатиб ўтамиз, Сусо "Милан"га 2015 йилда "Ливерпуль"дан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.sky.it