

"Football Italia" хабарига кўра, "россонери"лар 31 ёшли хавбекни сотиб олмоқчи эмас. Испанияликнинг шартномаси ушбу ёзда якунланади. Италия жамоаси футболчини сотиб олмасдан эркин агент сифатида шартнома имзоламоқчи.
Бу мавсумда Фабрегас "Челси" таркибида 14 ўйинда 1 гол уриб, 2 голга ассистентлик қилди.



