"Милан" Доннарумма билан деярли келишиб олди

Mirjalol Normatov
12 ноя 2020, 23:29
"Милан" посбон Жанлуижжи Доннарумма билан шартномани узайтиришга яқин турибди.

"Football Italia" хабарига кўра, клуб шунингдек, Ҳоқон Чалханоглу билан ҳам музокараларни давом эттирмоқда. У билан ҳам томонлар келишувга эришишга яқин.

"Милан" Доннаруммага йилига 6,5 млн евро маош таклиф қилмоқда. Посбон эса бироз кўпроқ сўрамоқда.

Олдинроқ МЮ ва "Ювентус" Чалханоглунинг хизматларига қизиқиш билдираётгани борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia