UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

“Милан” деярли текинга харид қилган янги юлдуз Янгиликлар

“Милан” деярли текинга харид қилган янги юлдуз

Вазиятдан ғолиб бўлиб чиққан қахрамон ҳақида.

2012 йил декабрь. Англия футбол ассоциацияси ҳукм эълон қилди: “Ливерпуль” ҳимоячиси Луис Энрике ҳамкасби Сусо тишини оқартиргани учун твиттердаги шахсий саҳифаси орқали уни ҳақорат қилди. Бу пост учун унга 10 минг фунт жарима солишди. Агар бу ҳол яна такрорланса, унга нисбатан жиддий жазо қўлланиши билан таҳдид қилишди. Бундан Энрике ҳам Сусо каби ҳайрон эди. “Дўстимга фақат шу пост учун жарима солишгани ғалати, ахир бу шунчаки ҳазил эди”, — дейди ўйинчи. Бу воқеа Сусо “Ливерпуль”да ўйнаган вақтларида содир бўлганди. Икки йилдан кейин уни “Милан”га бор йўғи 1,3 миллион еврога сотиб юборишди.

2018 йил ноябрь. “Милан”нинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлмиш Сусо 19 ноябрь куни таваллуд айёмини нишонлаганди. Клуб раҳбарлари алмашиб, маблағ билан боғлиқ муаммолар бўлиб турган бир вақтда ҳам Сусо ўзини яхши кўрсатиб, юқори натижа қайд этишда давом этди. Италия Чемпионати бу йилги мавсумида у 8та голли узатма беришга муваффақ бўлди. Сусо “Милан”нинг 110 та баҳсида 20 та гол урди ва 34 маротаба голли узатма берди. Бундан ташқари, Италия Суперкубогида ғолибликни қўлга киритди. Кўплаб топ-клублар унга қизиқиш билдирмоқда, шу жумладан, “Челси” ва “Реал” ҳам. Сусони мунтазам равишда Испания термасига чақиришади. Чап оёқ билан тезроқ ҳаракатлана оладиган бу футболчини камида 35 миллион еврога баҳолашмоқда.

“Милан” ҳақиқатдан ҳам Сусони арзимаган пул эвазига сотиб олган. Чунки Европадагилар унинг иқтидорига ишонишмаган. Сусо ўсмир пайтида “Реал” ва “Ливерпуль”дан бирини танламоқчи эди. Лекин Рафаэль Бенитес уни Англияга боришга кўндирди. Ўша вақтлар “Ливерпуль”да Рейна, Арбелоа ва Хаби Алонсо ҳам ўйнарди. У U-19 билан Европa чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва терма жамоа турнирларида ҳам иштирок этган. У қанча яхши ўйнашга ҳаракат қилса ҳам, “Альмерия”га ижарага борганида юқори ўйин кўрсатса ҳам, унинг иқтидорини қадрламай қўйишганди. “Ливерпуль” ҳам у билан янги шартнома тузиш борасида ишни ортга суриб юрарди. “Милан” эса бу вазиятдан унумли фойдаланиб, у билан шартнома имзолашга муваффақ бўлди.

Ҳа, Сусо “Милан”да аввалига юқори натижаларга эришмади. Жамоага Жерар Деулофеу келганидан сўнг у “уйғонди”. Жерар Испания термасига қайтганидан сўнг, Сусо ҳам таркибга маҳкам ўрнашиб, юксалишда давом этди. “Женоа” ҳам бу вақтда уни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрди. 2016 йил ёзида эса Сусо “Краснодар” ўтиб кетиша сал қолди. Тасаввур қиляпсизми, юқорида ўқиганларингизнинг бари бугунги кунда қатор грандлар "совчи" солаётган футболчи ҳақида...

Сусо А Сериянинг ўтган мавсумида 29та голли узатма берди — бу турнингдаги энг яхши натижа бўлди. Ҳозирги кунда А Сериянинг энг яхши ўйинчилари Криштиану Роналду ва Сусо ҳислобланади. Чунки биринчилар қаторида гол+пас тизимида 10 ортиқ самарали ҳаракатлар амалга ошира олишди. “Милан” ва “Ювентус” ўртасидаги баҳсда Роналду гол уришга муваффақ бўлди ва туринликлар ғалаба қозонишди. Лекин уларнинг жамоаси кучлироқ эканини ҳам тан олиш керак. Сусо — юқори даражадаги футболчи. “Милан” эса Европа Лигаси гуруҳидан ҳам чиқа олмади.

Сусо ўйин услубига кўра, ўзини Лионель Месси билан таққослайди. Ўзи чап оёқда ўйнашига қарамай, Эден Азар билан ҳам ўхшаш жиҳатлари борлигидан фаҳрланади. Бу ўйинчилар тез дриблинг қила олиши, рақибларидан ўзиб кетиши, ҳимоячидан тўпни тўғри олиб қочиши ҳамда кучли зарба бера олиши билан бугунги қаҳрамонимизга ўхшайди, десак муболаға бўлмайди. Буларга Сусо “Сассуоло” дарвозасига урган голи орқали ўзингиз ҳам амин бўлишингиз мумкин.


Қуйида Сусо ҳаётига оид бир нечта фактлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

1. Сусо уч ой мобайнида жамаодоши Игуаин билан қўшни бўлган. Сусонинг сўзларига қараганда, бу уларнинг ўртасида илиқ муносабат шаклланишига ёрдам берган: улар машғулотларга ҳам бирга боришган. Гонсало машинада умуман жим ўтирмай, уйқусираган ўйинчи билан футбол ҳақида суҳбатлашиб кетарди. Шу билан бирга, аргентиналик юлдуз жамоадоши ҳақида ОАВда ҳам илиқ фикрлар билдирган: “Мен бошқа клубларда ўйнаган вақтимда ҳам Сусони кузатардим. У тўпни майдоннинг исталган нуқтасига етказиб бера оладиган фантастик футболчи”.

2. 10 ноябрь куни Сусо ва унинг турмуш ўртоғи Алис фарзандли бўлишди, ўғлининг исми Алессио. Италия оммавий ахборот воситалари “Милан” капитани Алессио Романьолига ҳавас қилиб, улар чақалоққа шундай исм қўйишган деб ёзишди. Сусо кулиб, буни инкор этди. “Дунёдаги энг яхши ота сенинг даданг эканини ҳали билмайсан, ўғлим!”, — деб ёзганди Алис инстаграмдаги шахсий саҳифасида.

3. Сусо мураббийи Гаттузо билан муносабати яхши, улар қалин дўст. Женнаро ярим ҳимоячининг фаолияти давомидаги энг севимли устози бўла олди. Чунки у ўйинчига майдонда бемалол ҳаракатланишига ҳалақит қилмайди. “Гаттузонинг футболчилик фаолиятидан бери дунёқараши ўзгармаган. У ҳамон ўша юқори темпда ишлайди. Машғулотдан сўнг, у жуда мулойим бўлиб қолади. У “Милан” учун идеал мураббий”, — деган эди Сусо интервьюларидан бирида. Қизиқ, лекин ҳақиқатдан ҳам Гаттузо раҳбарлигида испаниялик фаолиятидаги энг яхши даврни ўтказяпти.

“Милан” доим менинг орзуларимдан бири бўлган. Болалигимда айнан шу жамоанинг буюк футболчилари иштирокидаги ўйинларни томоша қилишни яхши кўрардим. Бу ерда ўйнаш ажойиб. Бир куни ўғлимга фаҳр билан шундай дейман: “Сенинг отанг “Милан”да ўйнаган”, — деди ўтган мавсум якунига етганидан кейин Сусо. Ёзда испаниялик шартномасида 40 миллион евро товон пули тўланиши белгиланган бўлса ҳам, “Интер” ва “Атлетико”га ўтишдан бош тортди. Унинг ҳаётида қандай вазият бўлишидан қатъий назар, у “Милан”да қолиб, клубига содиқ бўлишга тайёр.

Бир йил аввал “Милан” Сусони сотмаслигини эълон қилганди. Ўша вақтда эса ярим ҳимоячи “Ливерпуль”га қайтишни хоҳлаганди. 19 ноябрь куни Сусо 25 ёшни қаршилади, бундан бир неча ҳафта олдин эса “Милан” у билан янги шартнома тузиш ҳақида музокара бошлаган эди. “Ибрагимович? У менга ёқади, бироқ бизни энди севимли ўйинчимиз бор — у Сусо”, — дейди “Милан”нинг янги президенти Паоло Скарони. Клуб сўнгги пайтларда юқори даражадаги ўйинчиларни камроқ сотиб олаяпти. Чунки ёшроқ ўйинчи олиб, уларни ўзи тарбиялаб олмоқда. Сусонинг революцияси яқин йиллардаги "Милан" билан боғлиқ энг яхши воқеа.

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика