UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  2 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21

“Милан дербиси”да иккала тараф учун ўйнаган юлдузлар... Янгиликлар

“Милан дербиси”да иккала тараф учун ўйнаган юлдузлар...

Бироздан кейин А Серия 21-турининг марказий учрашуви старт олади.

Интер М

Лаутаро Мартинес - 34'

Серия А . 21-тур

05/02/2023, 23:45

0
:
1
Тугади

Милан

Стадион: Giuseppe Meazza, 75584 томошабин

Бош ҳакам: Davide Massa

45'
90'
34'  Лаутаро Мартинес
34'  Хакан Чалханоглу
67'  Генрих Мхитарян
68'  Франческо Ачерби
70'  Федерико Димарко (Робин Госенс)
70'  Эдин Джеко (Ромелу Лукаку)
72'  Генрих Мхитарян (Марсело Брозович)
89'  Хакан Чалханоглу (Роберто Гальярдини)
90'  Николо Барелла (Кристьян Аслани)
32'  Пьер Калулу
46'  Жуниор Мессиас (Браим Диас)
49'  Маттео Габбиа
54'  Дивок Ориги (Рафаэл Леау)
54'  Давиде Калабрия (Алексис Салемакерс)
62'  Рафаэл Леау
71'  Маттео Габбиа (Малик Тьяу)
84'  Оливье Жиру
86'  Симон Кьер (Анте Ребич)
88'  Анте Ребич

Чалҳаноглу бугун собиқ клубига қарши майдонга чиқиши мумкин. “Интер” ва “Милан” футбол оламидаги энг азалий рақиблар ҳисобланса-да, Ҳакан сингари ҳар 2 жамоа либосини кийганлар талайгина. Дерби олдидан шундай ўйинчилар рўйхатини тақдим қиламиз.

Роберто Баджо — 1994 йилги мундиал финалида голга айланмаган пенальти билан эсланадиган футболчи 1995-97 йилларда “Милан”, 1998-2000 йилларда “Интер”да ўйнаган.

Патрик Виейра — аксар мухлислар уни “Арсенал” либосида тасаввур қилишса-да, франциялик ярим ҳимоячи 1995-96 йилларда “Милан”, 2006-10 йилларда “Интер” шарафини ҳимоя қилган эди.

Умит Давала — Фотиҳ Терим “Милан” устозига айланиши билан туркиялик хавбекни трансфер қилган эди. Бироқ, унинг Италиядаги фаолияти омадли чиқмади. “Россонери” Давалани Дарио Симич трансферининг бир қисми сифатида “Интер”га бериб юборди. “Нерадзурри” сафида бирорта ҳам учрашувда майдонга чиқмаган Давала Истанбулга қайтишга мажбур бўлади.

Эдгар Давидс — кўзойнаклари билан мухлислар хотирасига муҳрланган нидерландиялик футболчи нафақат Милан грандлари, балки “Ювентус” либосини ҳам кийган эди.

Лоренцо Буффон — Жанлуижидан олдин ҳам бу фамилия итальянлар орасида машҳур эди. Ўз даврининг энг яхши посбонларидан бири ҳисобланган Лоренцо фаолиятининг катта қисмида “Милан”, бутсаларини михга илишдан олдин “Интер” шарафини ҳимоя қилган.

Леонардо Бонуччи — “Ювентус” афсонасига айланган ҳимоячи катта футболдаги илк қадамларини “Интер” таркибида қўйганини кўпчилик билмаса керак. У 2017 йилда қизил-қора либосни ҳам кийиб кўрган.

Златан Ибрагимович — 41 ёшга бўлишига қарамай, “Милан” либосини ечмаётган швециялик форвард 2006 йилда “Ювентус” Б Серияга тушириб юборилганидан кейин “Интер”га трансфер бўлган эди.

Марио Балотелли — “Супер Марио” футбол оммасига “Интер” таркибида танилган эди. Бир муддат “Манчестер Сити” учун “Туманли Альбион”да яшаган форвардни 2013 йилда “Милан” Италияга қайтаради.

Кристиан Вьери — “Скуадра Адзурра” ҳужумчиси 2005 йилда “Интер”дан “Милан”га трансфер бўлган эди.

Жузеппе Фавалли — Вьеридан 1 йил олдинроқ “Россонери”га айланган эди. Қанот ҳимоячиси “Милан” таркибида ўтган 4 йилдан кейин фаолиятига якун ясади.

Роналдо Назарио — 1997-2002 йилларда “Интер” либосини кийган ҳужумчи голларидан ташқари, тез-тез жароҳатга йўлиқиши билан эсда қолган бўлса, 2007 йил “Милан”га ўтганидан ортиқча вазни билан ҳамманинг эътиборини тортган.

Эрнан Креспо — “Интер” аргентиналик ҳужумчи учун 2002 йил “Лацио”га 40 млн евро тўлаган эди. Кейин “Челси”га трансфер бўлган Креспо бир муддат “Милан”да ижара асосида тўп тепганди.

Андреа Пирло — айни пайтда Отабек Шукуровга устозлик қилаётган “маэстро” ўтган асрда “Интер”, XXI асрнинг дастлабки 10 йилида “Милан” либоси билан мухлислар меҳрини қозонган эди.

Шунингдек, Кларенс Зеедорф, Антонио Кассано,  Томас Хельвег ва Тарибо Уэст сингари футболчиларга ҳам “Милан дербиси”да ҳар 2 жамоа учун ўйнаш насиб қилган. Сизнингча, навбатдаги баҳсда кимнинг қўли баланд келади?

муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика