"Милан" бразилиялик ярим ҳимоячига кўз тикди
18 янв 2021 21:05
Янгиликлар
"Милан" бразилиялик ярим ҳимоячига кўз тикди
"Goal" нашри хабарига кўра, "Милан" "Порту"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Отавиога қизиқиш билдирмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Италия клуби қишки трансфер ойнасида футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Футболчининг "Порту" билан шартномаси олти ойдан кейин тугайди, шунинг учун португалияликлар уни катта бўлмаган миқдорда сотишлари мумкин.
Миланликлар Отавиога йилига 1,5 миллион евро маош билан тўрт йиллик шартнома таклиф қилишди.
25 ёшли Отавио жорий мавсумда "Порту" таркибида барча мусобақаларда 20 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 8 та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар