"Милан" Балотеллининг дисквалификациясига апелляция бермоқчи эмас

Tolibjon Qosimov
24 сен 2013, 17:40
"Милан" ҳужумчиси Марио Балотеллининг дисквалификацияси ўз кучида қолади, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Клуб раҳбарияти 23 ёшли футболчининг ҳаракатларига нисбатан апелляция бермасликка қарор қилди.

Футболчи "Милан"га "Болонья", "Сампдория" ва "Ювентус"га қарши ўйинларда ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли "Наполи"га қарши ўйиндан сўнг (1:2) ҳакамга жиддий эътироз билдиргани учун қизил карточка олганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru