"Милан" Балотеллини "Реал"га сотишни истамади
Narzulla Saydullayev
7 июл 2013, 16:32
Il Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, "Реал"нинг янги устози Карло Анчелотти ёзда "Милан" ҳужумчиси Марио Балотеллини сотиб олишни раҳбариятдан сўраган.
Аммо "россонерилар" мадридликларнинг таклифига рад жавобини беришди. Милан шаҳри клубидагилар Италия терма жамоаси ҳужумчиси сотилмаслигини ва унинг шартномасида ҳатто трансфер нархи ҳам ёзилмаганини таъкидлашди.