"Милан" асосий ҳужумчиси билан келишувни узайтирмоқчи

Sherzod Nurmatov
31 окт 2021, 20:36
"Милан" португалиялик форвард Рафаэл Леау билан шартномани узайтириш истагида.

Манбага кўра, Италия клуби ҳужумчига 2026 йилгача мўлжалланган янги келишув тайёрламоқда. Шу билан бирга, миланликлар январда футболчини сотишни ўйлаб ҳам кўришмайди. 

22 ёшли Леау жорий мавсумда "Милан" сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли пас узатди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›