

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "россонерилар" хўжайинлари Аллегри бошқарувида "Милан" яна юқори ўринлар учун кураша олишини ва совринларга эга чиқишини тахмин қилишмоқда.
Аллегри 2010-2014 йиллар давомида "Милан"ни бошқарган ва 2010/11 йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритган.
У сўнгги жамоаси "Ювентус"ни ўтган йилнинг май ойида тарк этганди.



