"Милан" 3 нафар футболчисини 40 миллион еврога сотмоқчи
25 мар 2024 18:30
Янгиликлар
"Милан" 3 нафар футболчисини 40 миллион еврога сотмоқчи
"Россонери" бу футболчилар билан хайрлашиш ниятида.
"Милан" ҳозирда ижарада ўйнаётган 3 нафар ярим ҳимоячисини сотмоқчи. Бу ҳақда "Football Italia" хабар бермоқда.
"Россонери" рўйхатидан Даниэль Мальдини ("Монца"), Шарль де Кетеларе ("Аталанта") ва Алексис Салемакерс ("Болонья") [суратда] ўрин олган. Ушбу клубларнинг ҳар бирида ўйинчини сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.

"Қизил-қоралар" ярим ҳимоячиларни жами 40 миллион еврога сотмоқчи. Агар ҳозирги клублари уларни сотиб олмаса, "Милан" бошқа вариантларни қидиради.
Аввалроқ "Монца" Мальдинини сотиб олмоқчи экани хабар қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Фикрлар