"Милан" 2012 йилдан бери илк бор ЕЧЛ чорак финалига чиқди

Aziz Tukhtamuradov
9 мар 2023
"Милан" сўнгги 11 мавсум ичида илк бор Чемпионлар лигасининг чорак финалида ўйнайди.

Стефано Пиоли шогирдлари ЕЧЛнинг 1/8 финалида "Тоттенхэм" тўсиғидан ўтишди. 

"Россонери" сўнгги бор 2012 йилда 1/4 финалга қадар етиб борган ва ўшанда "Барселона"га ютқазганди. Шундан сўнг "Милан" яна икки бор плей-оффнинг илк босқичида иштирок этган ва ютқазиб қўйган. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: OPTA