UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   8 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  382 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

Микаэль Секейрадан аччиқ гаплар: "Шу тизим бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмайди" Янгиликлар

Микаэль Секейрадан аччиқ гаплар: "Шу тизим бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмайди"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.




"Ўйин қийин ўтди. Илк 20 дақиқаликда "Қўқон-1912" жамоаси агрессив ўйин намойиш этди. Ҳакамлар ҳам ўйинни шундай давом эттиришга қўйиб беришди. Бизнинг фикримиз бўйича биринчи голни қўли билан урди. Иккинчи бўлим ўйнаш услубимизни ўзгартирдик. Биринчи бўлимга қараганда анча яхши ўйнадик. 2:1 бўлишидан олдин Диёр Туроповда гол уриш учун имконият бўлганди. Ҳакам бу вазиятда эътибор бермади. Кўпчиликнинг айтишича футболкасидан тортиб қолган экан",- дейди Микаэль Секейра

- "Локомотив"нинг сўнгги учта учрашуви қолди. "Сўғдиёна", "Пахтакор" ва Қаршида "Насаф" билан. Мана шу учрашувларда очко олиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳаракат қиламиз. Бугун мағлубиятга учрашимиз керакмасди. Футболчилар кийим алмаштириш хонасида ҳафа бўлиб ўтирибди. Бу ҳакам бизнинг иштирокимиздаги 3та ўйинда ҳам мағлубиятга олиб келган. "Бунёдкор" билан баҳсда ўйинайдиган вазиятда пенальти қўйиб берган. Якунда улар 3:2 ҳисобида ютиб кетди. Бугунги ҳакамликдан ўзим ҳам ҳафаман. Португалиядаги ҳаётим давомида бундай ҳакамликни кўрмаганман. 

Мен ўзимнинг фикримни айтаман. Ўзбекистонда футболнинг ривожланиши учун битта йўл бор. Академиялар очилмоқда. Бу нарса ҳал қилиб бермайди. Ўзбекистон УЕФАга аъзо бўлганидан сўнг кўтарилади. Осиёда қолар экан, бундай тизим билан ҳеч қачон мундиалга чиқа олмайди. Бу тизим ўзбек футболига якун ясаб беради. УЕФАда ҳакамлар бошқача бўлади, футболчиларнинг бир-бирига бўлган ҳурмати ўзгаради. Майдонда бир-бирини уриб синдирмайди. Муносабат бошқа томонга бурилади. Бир кун кетадиган бўлсам, жуда ҳафа бўлиб кетаман. Чемпионат якунлангач уйимга йўл оламан. Ҳафа бўладиган томоним, бу ерда яхши футболчилар бор. Бироқ мазкур тизим,чемпионат, ҳакамлар, академиялар кўпаймаса, УЕФАда бўлмаса, ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига бормайди. Мен омад тилайман. Юртингизда яхши инсонларни кўрдим. Аммо, шу кетиш бўлса, чўкишда давом этади. Мен бор ҳақиқатни айтаман, тамом.

Рейтинг: +255   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика