UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  253 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  21 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга футбол академиялари керак" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга футбол академиялари керак"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.





"Яхши ўйин бўлди, биринчи таймни яхши бошладик. Биринчи тайм охирида гол ўтказиб юборганимиз ўйинмиз йўналишини бироз ўзгартириб юборди. Мағлубиятга учрадик, аммо ўйинчилар қўйилган вазифаларни бажаришди", - деди Секейра.

- "Локомотив" бу мавсум ўз майдонида сафардагидан камроқ очко олганини кўриш мумкин. Гап стадиондами?

- Уйдаги ўйинларда унча омадимиз келмаяпти. Яхши ўйнаяпмиз, аммо ғалабага эриша олмаяпмиз.

- "Локомотив" қишда кўплаб яхши даражадаги футболчилар олиб келинганди ва клуб олдига чемпионлик вазифаси қўйилганди. 10та тур ортда қолди ва натижа яхши эмас. Ёзда ҳам катта ўзгаришлар бўладими?

- Ҳозирдан бир нарса дейишим қийин. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Барчасини вақт кўрсатади. Мен футболчиларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаяпман.

- "Локомотив"да қайсидир позиция оқсагандек туюлмаяптими?

- Йўқ, бугун бундай нарса кўрмадим. Яхши ҳужумлар қилдик, менимча "Қўқон-1912" дарвозабони энг яхши бўлди. У икки марта ажойиб сейвлар намойиш этди.

- Ўзбекистон чемпионатида сафарда ўйнайдиган жамоалар кўпинча вақт чўзишади. Фаол ўйин вақтининг камлиги қанчалик таъсир қилади?

- Тўғри айтдингиз, бундай ҳолат футболда учраб туради. Иккинчи таймда бу нарса кўпроқ бўлмоқда.

- Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биринчи навбатда академиялар яратиш керак. Футбол шаҳарчаси яратиш керак ва ёш футболчиларни тарбиялаш керак.

- "Локомотив"нинг ўзида ҳам академия йўқ, бу борада раҳбарият қандайдир иш олиб бораяптими?

- Ҳа, лойиҳа тайёр. Тез орада қурилиши бошланиб қолса керак.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика