UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   0 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 1:1 (матнли трансляция)  30 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  11 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга футбол академиялари керак" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга футбол академиялари керак"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.





"Яхши ўйин бўлди, биринчи таймни яхши бошладик. Биринчи тайм охирида гол ўтказиб юборганимиз ўйинмиз йўналишини бироз ўзгартириб юборди. Мағлубиятга учрадик, аммо ўйинчилар қўйилган вазифаларни бажаришди", - деди Секейра.

- "Локомотив" бу мавсум ўз майдонида сафардагидан камроқ очко олганини кўриш мумкин. Гап стадиондами?

- Уйдаги ўйинларда унча омадимиз келмаяпти. Яхши ўйнаяпмиз, аммо ғалабага эриша олмаяпмиз.

- "Локомотив" қишда кўплаб яхши даражадаги футболчилар олиб келинганди ва клуб олдига чемпионлик вазифаси қўйилганди. 10та тур ортда қолди ва натижа яхши эмас. Ёзда ҳам катта ўзгаришлар бўладими?

- Ҳозирдан бир нарса дейишим қийин. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Барчасини вақт кўрсатади. Мен футболчиларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаяпман.

- "Локомотив"да қайсидир позиция оқсагандек туюлмаяптими?

- Йўқ, бугун бундай нарса кўрмадим. Яхши ҳужумлар қилдик, менимча "Қўқон-1912" дарвозабони энг яхши бўлди. У икки марта ажойиб сейвлар намойиш этди.

- Ўзбекистон чемпионатида сафарда ўйнайдиган жамоалар кўпинча вақт чўзишади. Фаол ўйин вақтининг камлиги қанчалик таъсир қилади?

- Тўғри айтдингиз, бундай ҳолат футболда учраб туради. Иккинчи таймда бу нарса кўпроқ бўлмоқда.

- Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биринчи навбатда академиялар яратиш керак. Футбол шаҳарчаси яратиш керак ва ёш футболчиларни тарбиялаш керак.

- "Локомотив"нинг ўзида ҳам академия йўқ, бу борада раҳбарият қандайдир иш олиб бораяптими?

- Ҳа, лойиҳа тайёр. Тез орада қурилиши бошланиб қолса керак.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика