UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  39 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  8 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  3 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  38 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0

Микаэль Секейра: "Жамоам яхши ўйин кўрсатди, фақат омад етишмади" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Жамоам яхши ўйин кўрсатди, фақат омад етишмади"

Суперлиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Локомотив" - "Металлург" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббий Микаэлб Секейра фикрларини билдириб ўтди.





"Жамоам жуда яхши ўйин кўрсатди, дея оламан. Ҳар бир футболчи ўз вазифасини бажарди. Озгина омад етишмади. Аламли мағлубиятга учрадик. Гол уриш учун кўплаб имкониятларимиз бўлди. Керакли паллада вазиятларни голга айлантира олмадик. "Металлург" ўз имкониятларидан фойдаланди. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Футболчилар биринчи бўлимда кўрсатмаларни аниқ бажаришди. Уч очко йўқотганимиз ранжитиши табиий. Шунга қарамасдан, навбатдаги баҳсга қадар шогирдларимнинг руҳиятини кўтаришга ҳаракат қиламан", – Микаэль Секейра.

- Клубнинг жамоа олдида маош борасида 3-4 ойлик қарзи борлиги ҳақида эшитдик. Бунга аниқлик кирита оласизми?

- Ойлик маош борасида ҳеч қандай муаммоларимиз йўқ. Жамоада ҳамма нарса етарли. 

- "Металлург" 5 та ўйиндан бери "Локомотив"га мағлуб бўлаётгани йўқ. Қайсидир маънода сизлар учун ноқулай рақиб эди...

- Бундан хабарим йўқ эди. Омад бизга эмас, рақибга кулиб боқди. 

- Ҳимояда муаммолар борлиги кўриниб турибди. Шунингдек, рақиб жарима майдончасига келганда битта аниқ зарба билан тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади. Омаддан ташқари мағлубиятга яна нима сабаб бўлди?

- Бугун гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратдик. Бу – футбол. 

- Португалия нашрига берган интервьюнгизда ўзбек футболига мослашишга қийналдим, дедингиз. Ўзимнинг асосий футболчимни топиш қийин кечди, дея фикр билдиргансиз. Ўйинни қайси футболчи атрофида қуришга ҳаракат қилмоқдасиз?

- Мен қайсидир футболчини айтмаганман. Жамоани кучайтриш ҳақида гап кетмоқда. 8 та ўйинда мағлубиятга учрамадик. Бу футболда бўладиган ҳолат. Биз ўйиндан кейин барчасини эсдан чиқарамиз ва одатдагидек, навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика