UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  324 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Микаэль Секейра: "Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартириш ҳисобига ғалаба қозондик" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартириш ҳисобига ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.





"Биринчи бўлимни жуда яхши бошладик. Барчасини тўғри бажараётгандик. Битта хатодан сўнг ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик, дея оламан. Бугунги ғалабамиз шунинг ҳисобига қўлга киритилди. Иккинчи бўлимда жуда чиройли имкониятлар яратилди. Мавсум давомида охирги дақиқаларда омадимиз келмаётганди. Бугун эса акси кузатилди. Сўнгги дақиқаларда омадимиз келди. Ғалабани адолатли, деб ҳисоблайман. Футболчилар ўз ишларини яхши бажаришди. Тўртта ўйиндан бери ўйин поёнига етиб бораётганда гол қўйиб юбораётган эдик. Фикримча бундай мағлубиятлар бошқа бўлмайди",- дейди Микаэль Секейра. 

- "Насаф" ўз майдонида "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ушбу ўйинга эътибор қаратасизми?

- Тўғрисини айтсам бошқа жамоаларнинг ишига қизиқмайман. Бизнинг вазифа ўз ўйинимизни яхшилаш.  "Бунёдкор" билан баҳсда 2:1 ҳисобида ютаётганимизда омад келмади. Вазиятларни голга айлантира олмадик. Бугун шундай ҳолат такрорланмаслиги учун ҳаракат қилдик. Машғулотларда қаттиқ ишладик. Футболчилар характер кўрсатиб беришди. "Машъал" ҳам жуда яхши шаклланган жамоа. Улар бешта ҳимоячи билан ўйнашади. Бўш жой қолдиришмайди. Шунга қарамасдан натижани ўз томонимизга оғдира олдик. 

- "Локомотив" кучли рақиблар билан ўйинларда очко олмоқда. Кучиз рақибларга мағлуб бўляпти. Қайсидир маънода барқарорлик йўқдек. Бу нима билан боғлиқ? 

- Ҳар бир ўйинда омад зарур. Биз жуда яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Муҳим ўйинда йигитлар ҳаракат қилишди. Футболчилар жуда яхши формада. Айтганимдек омад келса ҳеч гап эмас.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика