UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   8 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  382 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0

Микаэль Секейра: "Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартириш ҳисобига ғалаба қозондик" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартириш ҳисобига ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.





"Биринчи бўлимни жуда яхши бошладик. Барчасини тўғри бажараётгандик. Битта хатодан сўнг ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик, дея оламан. Бугунги ғалабамиз шунинг ҳисобига қўлга киритилди. Иккинчи бўлимда жуда чиройли имкониятлар яратилди. Мавсум давомида охирги дақиқаларда омадимиз келмаётганди. Бугун эса акси кузатилди. Сўнгги дақиқаларда омадимиз келди. Ғалабани адолатли, деб ҳисоблайман. Футболчилар ўз ишларини яхши бажаришди. Тўртта ўйиндан бери ўйин поёнига етиб бораётганда гол қўйиб юбораётган эдик. Фикримча бундай мағлубиятлар бошқа бўлмайди",- дейди Микаэль Секейра. 

- "Насаф" ўз майдонида "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ушбу ўйинга эътибор қаратасизми?

- Тўғрисини айтсам бошқа жамоаларнинг ишига қизиқмайман. Бизнинг вазифа ўз ўйинимизни яхшилаш.  "Бунёдкор" билан баҳсда 2:1 ҳисобида ютаётганимизда омад келмади. Вазиятларни голга айлантира олмадик. Бугун шундай ҳолат такрорланмаслиги учун ҳаракат қилдик. Машғулотларда қаттиқ ишладик. Футболчилар характер кўрсатиб беришди. "Машъал" ҳам жуда яхши шаклланган жамоа. Улар бешта ҳимоячи билан ўйнашади. Бўш жой қолдиришмайди. Шунга қарамасдан натижани ўз томонимизга оғдира олдик. 

- "Локомотив" кучли рақиблар билан ўйинларда очко олмоқда. Кучиз рақибларга мағлуб бўляпти. Қайсидир маънода барқарорлик йўқдек. Бу нима билан боғлиқ? 

- Ҳар бир ўйинда омад зарур. Биз жуда яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Муҳим ўйинда йигитлар ҳаракат қилишди. Футболчилар жуда яхши формада. Айтганимдек омад келса ҳеч гап эмас.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика