UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбасининг йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  0 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  2 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  9 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  2 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  5 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  15 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2

Микаэль Секейра: "Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартириш ҳисобига ғалаба қозондик" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартириш ҳисобига ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.





"Биринчи бўлимни жуда яхши бошладик. Барчасини тўғри бажараётгандик. Битта хатодан сўнг ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик, дея оламан. Бугунги ғалабамиз шунинг ҳисобига қўлга киритилди. Иккинчи бўлимда жуда чиройли имкониятлар яратилди. Мавсум давомида охирги дақиқаларда омадимиз келмаётганди. Бугун эса акси кузатилди. Сўнгги дақиқаларда омадимиз келди. Ғалабани адолатли, деб ҳисоблайман. Футболчилар ўз ишларини яхши бажаришди. Тўртта ўйиндан бери ўйин поёнига етиб бораётганда гол қўйиб юбораётган эдик. Фикримча бундай мағлубиятлар бошқа бўлмайди",- дейди Микаэль Секейра. 

- "Насаф" ўз майдонида "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ушбу ўйинга эътибор қаратасизми?

- Тўғрисини айтсам бошқа жамоаларнинг ишига қизиқмайман. Бизнинг вазифа ўз ўйинимизни яхшилаш.  "Бунёдкор" билан баҳсда 2:1 ҳисобида ютаётганимизда омад келмади. Вазиятларни голга айлантира олмадик. Бугун шундай ҳолат такрорланмаслиги учун ҳаракат қилдик. Машғулотларда қаттиқ ишладик. Футболчилар характер кўрсатиб беришди. "Машъал" ҳам жуда яхши шаклланган жамоа. Улар бешта ҳимоячи билан ўйнашади. Бўш жой қолдиришмайди. Шунга қарамасдан натижани ўз томонимизга оғдира олдик. 

- "Локомотив" кучли рақиблар билан ўйинларда очко олмоқда. Кучиз рақибларга мағлуб бўляпти. Қайсидир маънода барқарорлик йўқдек. Бу нима билан боғлиқ? 

- Ҳар бир ўйинда омад зарур. Биз жуда яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Муҳим ўйинда йигитлар ҳаракат қилишди. Футболчилар жуда яхши формада. Айтганимдек омад келса ҳеч гап эмас.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика