UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  3 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  10 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга дам олиб кетиш учун келмадим" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга дам олиб кетиш учун келмадим"

Бугун Тошкентнинг "Локомотив" футбол клуби янги футболчиларни таништирди.

Таништириш маросимидан сўнг клуб бош мураббийи Микаэль Секейра ва клуб спорт директори Равшан Муқимов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.


-Равшан ака, Секейрани таклиф этаётганда, унинг қандай жиҳатларига эътибор қаратдингиз?

-Мутахассис "Брага"да самарали фаолият олиб борган. Португалиялик мутахассисларга ортиқча таъриф бериб ўтириш шарт эмас. Дарвозабонларимиз мураббийи ҳам бу борада ўз тавсиясини берди. Кейин бу борада раҳбариятга таклиф бердик. У ҳақида маълумотлар тўпладик, ўрганиб чиқдик. Кейин унга таклиф билан чиқдик. У ўз клуби билан шартномаси бўлишига қарамай, биз билан ишлашга рози бўлди. Насиб қилса, барчаси режа асосида кечмоқда. Ўйинлар бошланса, бунинг натижасини барчангиз кўрасиз.


-Мураббий хатто футболчиларга ошни ҳам таъқиқлаб қўйганлари ҳақида эшитдик. Футболчиларимизга Европача футбол муҳитини сингдириш қийин бўлмаяптими?

-Авваламбор барчангизга раҳмат айтмоқчиман. Футболчиларнинг овқатланиш масаласига келадиган бўлсак, ўзгаришларни барча футболчиларимиз тўғри қабул қилишди. Ўзгаришлар сабабли улар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Машғулотларда яхши иштирок этишмоқда. 

-10 январдан буён жамоа билан биргасиз. Яқинда чемпионат бошланади. Мавсум старти олдидан қандай фикрдасиз? 

-Икки ой мобайнида барча тайёргарликни амалга оширдик. Қилган меҳнатларимиз ўз самарасини бермоқда. Барчасини футболчилар яхши тушуниб туришибди. Биз давом этишимиз лозим. Кўтарилиш учун фақат меҳнат қилишимиз лозим. 


-Шундай мураббийлар бўладики, улар жамоа имкониятидан келиб чиққан ҳолда ишлашади, тактика тузишади. Баъзилар эса ўз тактикасига қараб, футболчилар танлашади. Секейра бу борада қандай мураббий?

-Фикримча, жамоамизда қобилиятли футболчилар етарли. Ғалаба қозониш учун баъзи ўзгаришлар қилмоқдамиз, чунки ҳозир зўр ўйинчиларга эга жамоалар бор, аммо уларнинг натижалари яхши бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун, биз бир жамоа бўлдикми, барча ишни тўғри ташкил этишимиз лозим. Шу сабабли, келганимдан буён ташкилий масалаларда, битта жамоа бўлиб ишлашни мақсад қилиб қўйганман. Бу ҳозирги вақтгача ўз самарасини бермоқда. 

-"Локомотив"дек кучли жамоада ўтган йили пасайиш кузатилди. Бу йил эса мухлислар клубдан кўп нарса кутишмоқда...

-Биринчи навбатда, ўтган йилги ҳолатларни енгиб ўтиб, уларни эсдан чиқаришимиз лозим. Шунинг учун, натижа орқали барча қилган меҳнатимизни кўрсатиб бермоқчимиз. Бу ерга шунчаки келиб, дам олиб кетиш учун келмаганмиз. Натижа кўрсатиш учун фақат ва фақат ҳаракат қилишимиз лозим. Яна шуни қўшимча қилмоқчиманки, биз ўйинга фақатгина ғалаба қозониш учун тушамиз. Буни ҳар бир футболчининг онгига сингдиришимиз лозим. 


-Европадан Ўзбекистонга келдингиз. Бошқача муҳит. Ўзбек футболчиларидаги қайси камчиликларни бартараф этсангиз юқори даражага чиқишимиз мумкин?

-Мураббийнинг илк навбатда ўз мақсади, ғояси бўлади. Масалан, уй қураётганингизда ҳам фундамент бўлиши лозим. Агар уй қураётганимизда сарфлаётган материалимиз зўр бўлса, уйимиз ҳам шунга яраша бўлади. Футболда ҳам шундай. Бизда яхши футболчилар бор. Ишонаманки, ушбу футболчилар билан биз жуда зўр жамоа бўламиз. 


 -Келганингиздан сўнг, бир ҳафтага кичик таътил олдингиз. Бу вақт ичида "Локо"ни кузатиб турдингизми?

-Бу вақтда ҳам жамоани тўлиқ кузатиб турдим. Нафақат "Локомотив", балки Ўзбекистоннинг бошқа жамоаларини ҳам кузатиб турдим. Бугун таништирган футболчиларимизнинг барчасини ўзим танладим. Бундай футболчилар билан, ўз мақсадимизни амалга оширамиз.  

-"Локомотив" иштирокидаги ўйинларда Европача ўйинларни кўрамизми? Жамоа ўйинда ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳам ўйнаши мумкинми?

-Биз хеч қачон тўхтаб қолмаймиз. Ҳужумкор ўйин намойиш этамиз. Ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнамаймиз. Агар рақиб жамоа бизни ҳимоявий ўйин кўрсатишга мажбур қилса, бошқа тактика бўйича ўйнаймиз. Биз барча рақибларимизни ҳурмат қиламиз.


-Гвардиоладек мураббийда фақатгина қисқа паслар орқали ўйинни ташкил қилиш услуби бор. Кўпчилик мураббийларда эса "А", "Б", "С" планлар бўлади? Сизда нечта режа бор?

-Менда фақатгина битта режа бор - фақат ғалаба қозониш. Доимо рақиблардан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бошқача режамиз йўқ. 


Равшан Муқимовга савол: 9 мартдан чемпионат бошланади. Бу йилги Суперлига қандай ўтишини тахмин қиласиз ва унда "Локомотив"нинг иштирокини қандай тахмин қиласиз?

-Бошқа клубларни билмадим, лекин бизни клубга қийин бўлади. Чунки, бизга янги бош мураббий келди. Клубда кўп ўзгаришлар рўй берди. Йигитларда тактик схемалар ўзгарди. Биз олдинга қараб юрамиз. Мақсадимиз сари юз фоиз ҳаракат қиламиз. 





Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика