UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  0 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  4 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  7 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  5 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  53 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4

Микаэль Секейра: "Барданка ҳақидаги саволни ёпмоқчиман. "Локомотив"да ҳалол одамлар ишлайди" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Барданка ҳақидаги саволни ёпмоқчиман. "Локомотив"да ҳалол одамлар ишлайди"

Coca-Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ йигитлар сифатли футбол намойиш этишди. Ўйин услубимизга танланган режани тўғри бажариб беришди. "Локомотив"нинг мавсумдаги энг чиройли ўйинларидан бири бўлди деб ҳисоблайман. Чунки "Насаф" жуда кучли жамоа ҳисобланади. Ўзимнинг фикримча, бугун идеал ўйин кўрсата олдик.

- "Истиқлол" жамоаси билан ўйинда ҳам Темурхўжа Абдухолиқов ўйнамаганди, жароҳати бор экан. Азизбек Амонов ўша ўйиндаям захирадан қўшилиб гол урганди. Бугун асосий таркибда тушиб 2 та гол урди. Бу футболчи ҳақида фикрингиз қандай?

- Тўғрисини айтсам, индивудиал гапиришни ёқтирмайман. Умумий жамоа ҳақида айтишим мумкин. Бугунги ўйинда алоҳида гапиришга ўрин йўқ, бугун жамоавий чиройли ўйин кўрсатиб натижага эришдик. Клубимизнинг барча аъзоларини табриклайман. Ёрдамчи мураббийларим ўйинга тайёргарлик борасида жуда яхши ишлашди. Португалияда бўлган вақтимда ёрдамчи мураббийларим ўз вазифаларини аъло даражада бажаришгани бугунги ўйинда кўринди. Ўзбекистонга яна қайтганимдан хурсандман. Аввалги ўйинларимизда жамоага нимадир етишмаётган эди. "Локомотив" ҳар доим яхши ўйнаётганди, лекин омад келмаётганди. Португалиядан ўша етишмаётган жиҳатни олиб келдим шекилли (кулади). Яна бир барчани табриклайман ва раҳмат айтаман.

- Жамоани кучайтириш учун туширилган футболчилар ҳимояга асосланганини кўришимиз мумкин. Бу ўйиннинг боришидан келиб чиқиб амалга оширилдими ёки захирада ҳужумкор футболчилар йўқлиги учунми?


- Биз шу пайтгача ҳар-хил услубда ўйнаб кўрдик. Олдин амалга оширилган услублардан озроқ олиб шу услубга ўтдик. Яхши савол бердингиз, Ўзбекистонда бу услуб жуда қўрқинчли эмас. Кенгроқ очилиб бўш жойлардан фойдаланишни билиш керак. "Локомотив" мавсум бошидан шунақа услубда ўйнаётганди. "Насаф"га қарши танлаган услубимиз иш берди деб ўйлайман.

- Жамоа ёзги трансфер ойнаси вақтида бир қатор харидларни амалга оширди. Таркибга жалб этилган футболчилар бош мураббий томонидан танландими? Диего Барданка иқтисодий қийинчилик туфайли жамоани тарк этганини айтди, бу тўғрими?


- Биринчи навбатда Барданка ҳақидаги саволни ёпмоқчиман. У оилавий шароити туфайли кетган. "Локомотив" катта клуб ва молиявий муаммолари йўқ. Клубда ҳалол одамлар ишлайди, ойлик маошлар вақтида бериб келинмоқда.

Таркибга жалб этилган футболчилар ўзимнинг қароримга кўра танланди. Худди бугунги каби иштиёқли ўйинни кутгандим. "Насаф" жуда яхши шаклланган жамоа. "Локомотив" яна ўзига ўхшаб ўйин намойиш этаётганидан хурсандман.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика