UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  4 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  9 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  14 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31

Микаэль Секейра: "Барданка ҳақидаги саволни ёпмоқчиман. "Локомотив"да ҳалол одамлар ишлайди" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Барданка ҳақидаги саволни ёпмоқчиман. "Локомотив"да ҳалол одамлар ишлайди"

Coca-Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ йигитлар сифатли футбол намойиш этишди. Ўйин услубимизга танланган режани тўғри бажариб беришди. "Локомотив"нинг мавсумдаги энг чиройли ўйинларидан бири бўлди деб ҳисоблайман. Чунки "Насаф" жуда кучли жамоа ҳисобланади. Ўзимнинг фикримча, бугун идеал ўйин кўрсата олдик.

- "Истиқлол" жамоаси билан ўйинда ҳам Темурхўжа Абдухолиқов ўйнамаганди, жароҳати бор экан. Азизбек Амонов ўша ўйиндаям захирадан қўшилиб гол урганди. Бугун асосий таркибда тушиб 2 та гол урди. Бу футболчи ҳақида фикрингиз қандай?

- Тўғрисини айтсам, индивудиал гапиришни ёқтирмайман. Умумий жамоа ҳақида айтишим мумкин. Бугунги ўйинда алоҳида гапиришга ўрин йўқ, бугун жамоавий чиройли ўйин кўрсатиб натижага эришдик. Клубимизнинг барча аъзоларини табриклайман. Ёрдамчи мураббийларим ўйинга тайёргарлик борасида жуда яхши ишлашди. Португалияда бўлган вақтимда ёрдамчи мураббийларим ўз вазифаларини аъло даражада бажаришгани бугунги ўйинда кўринди. Ўзбекистонга яна қайтганимдан хурсандман. Аввалги ўйинларимизда жамоага нимадир етишмаётган эди. "Локомотив" ҳар доим яхши ўйнаётганди, лекин омад келмаётганди. Португалиядан ўша етишмаётган жиҳатни олиб келдим шекилли (кулади). Яна бир барчани табриклайман ва раҳмат айтаман.

- Жамоани кучайтириш учун туширилган футболчилар ҳимояга асосланганини кўришимиз мумкин. Бу ўйиннинг боришидан келиб чиқиб амалга оширилдими ёки захирада ҳужумкор футболчилар йўқлиги учунми?


- Биз шу пайтгача ҳар-хил услубда ўйнаб кўрдик. Олдин амалга оширилган услублардан озроқ олиб шу услубга ўтдик. Яхши савол бердингиз, Ўзбекистонда бу услуб жуда қўрқинчли эмас. Кенгроқ очилиб бўш жойлардан фойдаланишни билиш керак. "Локомотив" мавсум бошидан шунақа услубда ўйнаётганди. "Насаф"га қарши танлаган услубимиз иш берди деб ўйлайман.

- Жамоа ёзги трансфер ойнаси вақтида бир қатор харидларни амалга оширди. Таркибга жалб этилган футболчилар бош мураббий томонидан танландими? Диего Барданка иқтисодий қийинчилик туфайли жамоани тарк этганини айтди, бу тўғрими?


- Биринчи навбатда Барданка ҳақидаги саволни ёпмоқчиман. У оилавий шароити туфайли кетган. "Локомотив" катта клуб ва молиявий муаммолари йўқ. Клубда ҳалол одамлар ишлайди, ойлик маошлар вақтида бериб келинмоқда.

Таркибга жалб этилган футболчилар ўзимнинг қароримга кўра танланди. Худди бугунги каби иштиёқли ўйинни кутгандим. "Насаф" жуда яхши шаклланган жамоа. "Локомотив" яна ўзига ўхшаб ўйин намойиш этаётганидан хурсандман.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика