

Ирландия термасининг бош мураббийи лавозимига Мик Маккарти муносиб кўрилди. Ирландия МТЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, 59 ёшли мутахассис терма жамоани Евро-2020 турнири охиригача бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, Мик Маккарти Ирландия терма жамоаси билан 1996-2002 йилларда машғулот ўтаган.



