UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1

Мэйсон Гринвуддан барча айбловлар олиб ташланди. Футболчи зўрлаш ва тан жароҳатлари етказишда айбланганди Янгиликлар

Мэйсон Гринвуддан барча айбловлар олиб ташланди. Футболчи зўрлаш ва тан жароҳатлари етказишда айбланганди

Барча айбловлар Мэйсондан олиб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь ойида Мэйсон Гринвуд ўзининг қиз дўсти Харриет Робсоннинг айбловларидан сўнг қамоққа олинганди. Жабрланувчи қиз Гринвудга зўрлаш ва унинг жонига тажоввуз қилиш айбини қўйганди ва ушбу ҳолатга алоқадор суратлар ва аудиоёзувларни интернетга чиқарганди.  Шундан сўнг "Юнайтед" Гринвудни жамоа машғулотлари ва ўйинлардан четлатганди. 2022 йилнинг 2 февраль куни футболчи гаров эвазига озодликка чиқарилганди. Октябрь ойида эса жабрланувчи қиз билан алоқа қилгани учун яна қамоққа қайтарилганди. 

Бугун эса Катта Манчестер полицияси Гринвудга қўйилган айбловларни олиб ташлади. 

"2022 йилнинг январь ойида очилган жиноят иши тўхтатилади. Ушбу воқеани ОАВ кенг ёритганлиги сабабли, биз ушбу маълумотни эълон қилишни маъқул топдик", -дейилади полиция баёнотида. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика