UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  4 23:07АПЛ. "Арсенал" — "Челси". Парти, Сака ва Мудрик асосий таркибда  4 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  15 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  12 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4

“Металлург” ПФК аъзолари вакцина олишди Янгиликлар

“Металлург” ПФК аъзолари вакцина олишди

Бекобод клуби аъзолари коронавирусга қарши эмланишди.

Мамлакат миллий чемпионатининг 13-тури ва иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси футболчилари машғулотларнинг сўнгги босқичини бошлади. Машғулотларга киришишдан олдин клуб раҳбарияти футболчилар ҳамда мураббийлар штабининг саломатлиги, пандемия шароитида уларнинг соғлигини муҳофаза қилиш учун вакцина қабул қилишни мақсадга мувофиқ деб топди. Тайёргарликнинг сўнги даври олдидан жамоанинг барча ўйинчилари, мураббийлар штаби, клуб раҳбарияти ва ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилди. COVID-19'га қарши эмланди.

Вакцина олгандан кейинги кун енгил машғулотлар билан чекланган футболчилар бугундан тўлақонли машғулотларга киришишди. 

Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Суперлиганинг 13-тури доирасидаги “Металлург” – “Қизилқум” учрашуви 1 август санасида бўлиб ўтади. Ўйин Бекобод шаҳридаги “Металлург” марказий стадионида соат 20:00 да бошланади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика