UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  28 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  346 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

“Металлург” ПФК аъзолари вакцина олишди Янгиликлар

“Металлург” ПФК аъзолари вакцина олишди

Бекобод клуби аъзолари коронавирусга қарши эмланишди.

Мамлакат миллий чемпионатининг 13-тури ва иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси футболчилари машғулотларнинг сўнгги босқичини бошлади. Машғулотларга киришишдан олдин клуб раҳбарияти футболчилар ҳамда мураббийлар штабининг саломатлиги, пандемия шароитида уларнинг соғлигини муҳофаза қилиш учун вакцина қабул қилишни мақсадга мувофиқ деб топди. Тайёргарликнинг сўнги даври олдидан жамоанинг барча ўйинчилари, мураббийлар штаби, клуб раҳбарияти ва ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилди. COVID-19'га қарши эмланди.

Вакцина олгандан кейинги кун енгил машғулотлар билан чекланган футболчилар бугундан тўлақонли машғулотларга киришишди. 

Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Суперлиганинг 13-тури доирасидаги “Металлург” – “Қизилқум” учрашуви 1 август санасида бўлиб ўтади. Ўйин Бекобод шаҳридаги “Металлург” марказий стадионида соат 20:00 да бошланади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика