UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  0 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

“Металлург” ўз сафига “Андижон” ҳужумчисини қўшиб олди Янгиликлар

“Металлург” ўз сафига “Андижон” ҳужумчисини қўшиб олди

Бекободликлар янги мавсумга тайёргарликниТошкентда бошлаб юборди. Жамоа “Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилиб, “Дўстлик” стадионида машғулот ўтказмоқда.

Таркибда эътиборга молик ўзгаришларни кўриш мумкин. Хусусан ўтган мавсум U-18 Биринчилигида порлаган Диёр Тоиров айни дамда Андрей Шипилов қўли остида шуғулланаётганини айтиш лозим. Андижон футбол академиясининг тарбияланувчиси бўлган ушбу иқтидорли ҳужумчи ўтган мавсум U-18 Биринчилигида бир қатор голлар уриб, тўпурарлик маҳоратини намойиш этганди. Шундан кейин 18 ёшли футболчини “Андижон” бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев асосий жамоа машғулотларига жалб этганида кўпчилик мухлислар Тоировни бу йил Суперлигада “Андижон” сафида дебют мавсумини ўтказишини таҳмин қилганди. Асли наманганлик бўлган Диёр Тоиров бу йил “Андижон-Академияси”ни тамомлайди. Бироқ, Тоировнинг келажаги порлоқ эканлигини пайқаган “Металлург” селекционерлари уни дарҳол жамоага таклиф этиб, келишувга эришган кўринади.



Ёдингизда бўлса, 2019 йили “Андижон” сафида кашфиётга айланган Шаҳзод Убайдуллаевнинг ҳам иқтидорини кўрган “Металлург” раҳбарияти уни “Машъал” клубидан трансферини тўлиқ сотиб олиб, ўз таркибида бир мавсум ўйнатган холда яқинда Белоруссиянинг “Шахтёр” жамоасига 150 000 АҚШ долларига трансфер қилиб, яхшигина фойда кўрди.

Ажаб эмаски, Диёр Тоиров ҳам жорий мавсум “Металлург”да ёрқин ўйинлари билан хориж клубларининг эътиборига тушса.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика