UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  6 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  12

“Металлург” ўз сафига “Андижон” ҳужумчисини қўшиб олди Янгиликлар

“Металлург” ўз сафига “Андижон” ҳужумчисини қўшиб олди

Бекободликлар янги мавсумга тайёргарликниТошкентда бошлаб юборди. Жамоа “Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилиб, “Дўстлик” стадионида машғулот ўтказмоқда.

Таркибда эътиборга молик ўзгаришларни кўриш мумкин. Хусусан ўтган мавсум U-18 Биринчилигида порлаган Диёр Тоиров айни дамда Андрей Шипилов қўли остида шуғулланаётганини айтиш лозим. Андижон футбол академиясининг тарбияланувчиси бўлган ушбу иқтидорли ҳужумчи ўтган мавсум U-18 Биринчилигида бир қатор голлар уриб, тўпурарлик маҳоратини намойиш этганди. Шундан кейин 18 ёшли футболчини “Андижон” бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев асосий жамоа машғулотларига жалб этганида кўпчилик мухлислар Тоировни бу йил Суперлигада “Андижон” сафида дебют мавсумини ўтказишини таҳмин қилганди. Асли наманганлик бўлган Диёр Тоиров бу йил “Андижон-Академияси”ни тамомлайди. Бироқ, Тоировнинг келажаги порлоқ эканлигини пайқаган “Металлург” селекционерлари уни дарҳол жамоага таклиф этиб, келишувга эришган кўринади.



Ёдингизда бўлса, 2019 йили “Андижон” сафида кашфиётга айланган Шаҳзод Убайдуллаевнинг ҳам иқтидорини кўрган “Металлург” раҳбарияти уни “Машъал” клубидан трансферини тўлиқ сотиб олиб, ўз таркибида бир мавсум ўйнатган холда яқинда Белоруссиянинг “Шахтёр” жамоасига 150 000 АҚШ долларига трансфер қилиб, яхшигина фойда кўрди.

Ажаб эмаски, Диёр Тоиров ҳам жорий мавсум “Металлург”да ёрқин ўйинлари билан хориж клубларининг эътиборига тушса.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика