UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  0 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 21:27Конференциялар лигаси саралаши. "Петрокуб" - "Сабаҳ" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 21:17Конференциялар лигаси саралаши. "Черно море" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  1 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  2 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  8 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  4 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  2 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  4 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  13

“Металлург” “Нефтчи”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади Янгиликлар

“Металлург” “Нефтчи”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

Мамлакат чемпионатининг 14-турида пешқадам “Локомотив” билан дуранг ўйнаган “Металлург” футболчилари бир кунлик танаффусдан кейин яна Чирчиқ шаҳридаги қароргоҳида тўпланишди ва мавсумнинг биринчи давраси охирги турига тайёргарликни бошлашди.

15-турда бекободликлар сафарда мамлакатимизнинг энг номдор клубларидан бири, беш карра Ўзбекистон чемпиони – Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.

Айни пайтда “Металлург”нинг барча ўйинчилари машғулотларда қатнашаяпти. “Бунёдкор” билан учрашувнинг 35-дақиқасида тирсагидан жароҳат олган Аюбхон Нўъмонов индивидуал тарзда шуғулланмоқда. Унинг “Нефтчи”га қарши ўйинга қадар тайёр бўлиши аниқ эмас. “Локомотив” билан ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ алмаштирилган Жаҳонгир Абдумўминовнинг эса ҳолати анча яхши. Жамоадаги қолган барча футболчиларнинг саломатлиги жойида.

Шу ўринда “Нефтчи” “Металлург” учун ўта ноқулай рақиблардан бири десак муболаға бўлмайди. Мазкур жамоалар миллий чемпионатларимиз доирасида бугунгача 36 та учрашув ўтказиш бўлишса, шулардан 22 таси водийликларнинг ғалабаси билан якунланган. 8 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Фақатгина 6 ўйинда омад бекободликлар томонида бўлган. Мазкур ғалабалардан биттасини “Металлург” сафарда қўлга киритган. Бу 2013 йилги мавсумда содир бўлиб, ўйиннинг 80-дақиқасида Суннатилла Мамадалиев томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал этганди. Ўтган мавсум эса ҳар иккала ўйинда фарғоналиклар зафар қучишган.

Бу йилги дастлабки тўқнашувни “Нефтчи” ҳимоячиси Дилёрбек Эрматов сариқ карточкалари тўпланиб қолганлиги боис ўтказиб юбориши маълум бўлди. Ўйинни эса пойтахтлик тажрибали ҳакам Владислав Цейтлин бошқариб боради.

15-тур, 1 июль

«Нефтчи» (Фарғона) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Калинин (Қарши), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика