UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  5 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  5 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  5 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  9 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  44 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  8 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7

"Металлург" клуби 2019 йилги мавсумда ўз штат жадвалига қўшимчалар киритади Янгиликлар

"Металлург" клуби 2019 йилги мавсумда ўз штат жадвалига қўшимчалар киритади

Теглар :  МеталлургПФЛ
“Металлург” футбол клубида бўлган ПФЛ ишчи гуруҳи жамоанинг штат жадвали билан ҳам танишиб чиқди.

Қайд этиш керак, ташкилот бунга қадар штат жадвали борасидаги тавсияларини клубга тақдим этганди.

Жамоада жамоа бошлиғи лавозими сақланиб турибди. ПФЛ талабига кўра, клуб штатида спорт директори фаолият олиб боради. Шунингдек, асосий таркиб, ўринбосарлар, аёллар ва футзал жамоаларида алоҳида-алоҳида маъмурлар ишлайди. Юқорида номлари кўрсатилган штатлар билан жамоа ишини юритиш мумкин. Қолаверса, бош директор ўринбосари штати ҳам мавжудки, у бажарилаётган ишларни доимий равишда назорат қилиб боради. 2019 йилги мавсумдан бошлаб жамоа бошлиғи лавозими бўлмайди.

“Металлург” футбол клубида халқаро бўлим мавжуд эмас. Бу эса лицензиялаш талаблари, хорижий клублар, фирмалар, ОФК билан алоқаларга таъсирини ўтказиши мумкин. Назарий жиҳатдан олиб қараганда, “Металлург” клубида чемпионлик учун имконият бор. Шундай экан, халқаро майдон учун кураш олиб бораётган жамоада халқаро бўлим вакилининг бўлиши мантиқли. 2019 йилги мавсум учун жамоада шундай штат бўлади.

Маълумот учун, “Металлург” ОФКнинг лицензиялаш бўйича талабларини биринчилардан бўлиб тўлиқ бажариб бўлган ва бу борада айрим клубларга ўрнак бўла олган. Эндиги навбат эса ПФЛ қўяётган талабларни 2019 йилги мавсумга қадар амалга оширишдир.

Жамоа учун, шунингдек, сайт ва ижтимоий тармоқлар билан мунтазам ишлайдиган кадр керак. Клуб матбуот котиби матбуот анжуманлари, хатлар, журналистлар, жамоатчилик билан алоқалар, футболчилар, мураббийлар билан интервьюлар учун жавобгар бўлган шахс. Унга эса сайтга янгиликларни ўз вақтида киритиб борадиган ёш кадр ёрдами зарур. Жамоа штат жадвалида бу ўзгариш ҳам бўлади. Фотограф ҳамда видеотасвирчи штатлари мавжуд.

Ва албатта “Металлург” футбол клубига тижорий масалалар билан ишловчи кадр керак. У фан-клуб сардорининг ишини мувофиқлаштириб беради. Стадионга мухлислар ташрифини назорат қилади, чипталар савдоси, уларнинг чоп этилиши, реклама баннерларининг илиниши, ОАВда “Металлург” клубининг бренди, формалар сотуви — умуман олганда клубга пул келиши мумкин бўлган барча ишлар билан машғул бўлиши лозим. ПФЛ 2019 йилдан бошлаб футбол клубларининг ҳомийлик ёрдамидан ташқари қанча даромад кўраётгани масаласига ҳам ўз эътиборини қаратади.

Қайд этиш керак, айни вақтда ПФЛ клубларни 2019 йилги мавсумга тайёрлаш ишларини олиб бормоқда. Юқорида кўрсатиб ўтилган вазифалар “Металлург” клуби раҳбарияти томонидан келаси мавсумда амалга оширилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика