"Металлург" эртага янги футболчиларини таништиради

Narzulla Saydullayev
20 фев 2019, 11:52
Оммавий ахборот воситалари ходимлари диққатига!

21 февраль куни Металлург футбол клуби соат 11:30 да Миллий стадион анжуманлари залида 2019 йилги мавсум учун янги ўйинчилари тақдимотини ўтказади. Шунингдек, жамоа бош мураббийи Андрей Сергеевич Шипилов мавсумга тайёргарлик, жамоа олдига қўйилган вазифалар бўйича журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаради.

Маълумот учун, мавсумлар оралиғида "Металлург" Сервер Жепаров, Камолиддин Тожиев, Музаффар Музаффаров, Дониёр Усмонов ва бошқа футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Металлург” матбуот хизмати