Месут Озил: «Арсенал» ёшларининг маҳоратларидан ҳайратдаман»

Narzulla Saydullayev
27 сен 2013, 09:10
«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Озил клубдаги ёшларни тайёрлаш жараёнидан ҳайратда эканини яширмади.
«Бу йигитлар жуда қобилиятли. Улар ҳали кўп нарсани ўрганишлари лозим, лекин тўғри йўлдалар. Алоҳида битта футболчини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман, барча футболчиларнинг маҳоратидан ҳайратдаман.

Менга янги шаҳар ёқди. Мухлислар мени яхши кутиб олишди ва ҳамон қўллаб-қувватлашмоқда.

Мураббий билан немис тилида гаплашаяпман, ҳозирча бир-биримизни тушунаяпмиз», – дейди Озил.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru