UZ

Сўнгги янгиликлар

14:33Хуан Мата: "Погба МЮда бахтли деб ўйлайман"  0 13:55Olamsport: Фанат "Қирол кубоги"да жанг қилди, велоспортчимиз Италияда совриндор бўлди  0 13:49Бразилия терма жамоаси футболчиси: "Неймарнинг "Барселона"га ўтишини хоҳлайман"  4 13:44Қайси жамоа ютади? Мартда туғилганларми ёки апрелда?   19 13:37"Локомотив" ҳужумчиси Сербия клубига ўтди  6 13:21Мане "Манчестер Сити"га қарши бўладиган Англия Суперкубоги ўйинини ўтказиб юборади  10 13:16Ўзбекистонлик ҳакамлар VAR тизими бўйича ОФКнинг семинарида иштирок этишди  3 13:09Расмий хабар. Ҳусниддин Ғофуров "Пахтакор" футболчисига айланди  33 13:06Азиз Ҳайдаров ва Тимур Кападзе ЎФАда иш бошлади  17 12:56Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 12:51"Спартак" ярим ҳимоячиси фаолиятини Қатар клубида давом эттиришга яқин  0 12:30Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  0 12:29Хави мураббийлик фаолиятидаги дастлабки ўйинни ўтказди  5 12:20"Динамо"нинг икки футболчиси мос равишда 4та ва 3та ўйинга дисквалификация қилинди  4 12:06Бэйл "Бейжинг Гоан"га ўтган тақдирда Хитойдаги энг катта маош олувчи ўйинчига айланади  5

Мессининг ҳашаматли ҳаёти: Уй, яхта, машиналар, шахсий самолёт Янгиликлар

Мессининг ҳашаматли ҳаёти: Уй, яхта, машиналар, шахсий самолёт

Дунёнинг энг яхши футболчиси қандай яшаётганини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Лионель Месси сўнгги ҳафтада "Барселона" билан ЛаЛига чемпиони бўлди, деярли бир ўзи "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди. Бундай ҳафтадан сўнг тикланиш керак, чунки даҳолар ҳам дам олиши керак. Месси ўз уйида, оиласи даврасида дам олишни ёқтиради. Лионель кейинги учрашувлар учун куч тўплайдиган уй қандай кўринишда эканлигини намойиш этамиз.


Уй

Уйнинг таъмир ишларига кетган маблағ билан ҳисоблагандаги нархи - 6 млн. евро.

Лионель Мессининг кошонаси Барселона яқинидаги Кастельдефельсе шаҳарчасида жойлашган.

Мессининг жамоадоши Иван Ракитич Лео ҳақида қизиқ воқеани айтиб берган: "Месси Барселона яқинидаги Кастельдефельседан уй сотиб олганида, унинг қўшнилари кўп шовқин қиларди. Лео хотиржам яшаш учун уларнинг ҳам уйини харид қилди". Айтишларича Месси икки уй ўртасига девор қурмоқчи бўлган, аммо қўшнилар судга бериш билан таҳдид қилгани учун қўшни уйни ҳам сотиб олишга мажбур бўлган.

Бу Google Maps томонидан тақдим этилган суратда футболчининг уйи акс этган. Аввал бу ҳудудда майдон йўқ эди, аммо Лионель ўғиллари - Тьяго ва Матео учун футбол майдончаси қурдириб берди.


Ҳайрон бўлишингиз мумкин, аммо Мессининг уйи Барселона аэропорти ишига таъсир қилар экан. "Vueling Airlines" компанияси президенти айтишича, Барселонадаги аэропорт бир нечта қўниш ва учиш йўлакларини қурмоқчи бўлган, аммо... "Сизга Мессининг уйи устидан учиб ўтишга рухсат беришмайди. Бунақаси дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқ" - дейди авиакомпания президенти.


Лионель Мессининг уйи уч қаватдан иборат. Унинг деярли ҳар тарафида айвонлар ва панорамали ойналар бор. Шу туфайли уйнинг деярли ҳар бир хонасига қуёш тушади. Уйнинг ички дизайни чиройли ўртаерденгизи услубида безатилган. Уйда тренажер зали мавжуд ва формада бўлиш учун Лионель ҳар куни шуғулланиши мумкин.

Уй ажойиб боғ билан ўралган. Мессининг хотини Антонеллла бу боғда болалари билан сайр қилишни яхши кўради. Леонинг ўзи эса у ерда ит билан ўйнашни ёқтиради.


Яхта

Maiora Seven C (10 млн. фунт)

Маълум бўлишича, Мессининг яхтаси футбол юлдузлари орасидаги энг қиммати экан. Унинг номи Maiora Seven C. Яхтанинг нархи 10 млн. фунт. У соатига 25 миль тезликкача чиқа олади. Месси - Ибица ороллари ишқибози, шу сабабли у тез-тез яхта ўша ерга бориб, дўстлари билан дам олишни яхши кўради.


Машиналар

Месси гаражидаги умумий машиналарнинг умумий нархи 35 млн. евро. Тахминларга кўра, унинг гаражида 11та машина мавжуд. Месси дунёдаги энг қиммат Ferrari машинасини сотиб олишидан аввал қолган "тойчоқлар"нинг нархи 3 млн. евро эди. Бир неча ой олдин Лео аукционда 1957 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 335 S Spider Scaglietti машинасини 32 млн. еврога сотиб олганди. Месси автопаркида қуйидаги компанияларнинг машиналари мавжуд: Maserati, Ferrari, Audi, Mercedes, Lexus, Chrysler, Toyota, Dodge, Cadillac, Range Rover.


Шахсий самолётлар

Embraer Legacy 650

Бу самолёт 14 кишига мўлжалланган, аммо унинг асосий устунлиги - самолёт 1135 кг. гача бўлган юкни кўтара олади. Нархи - 28,3 млн. евро.


Gulfstream V (13 млн. евро)

Ушбу самолётда 16та жой мавжуд ва улар 8та ётоққа айланиши мумкин. Учоқда 2та ваннахона ва 2та ошхона мавжуд. Борт думида Мессининг рақами - 10 акс эттирилган. Трапда эса Месси оила аъзоларининг исми ёзилган. Лео бу самолётни оиласи билан Аргентинага учиш учун сотиб олган.


Уй ҳайвонлари

Мессининг Халк исмли севимли ити бор.

Уни Антонелла 2016 йилда туғилган кунига совға қилган. Бу турдаги итларнинг узунлиги 67 см, вазни 55-65 кг.гача бўлади. Халкни Месси уйига олиб келишганида у кучукча эди, бироқ тез орада Мессидан катта бўлиб кетадиганга ўхшайди. Лионель бу "олапар"ни яхши кўради.


Оила

Месси оиласини жуда яхши кўради. Уни хотини ва 3 нафар фарзанди бор: Тьяго, Матео ва Чиро. Лео болалари учун ҳамма нарсага тайёр. Уларнинг оиласи тақлид учун намуна.

Рейтинг: +57   

Фикрлар

+10   
04 май 16:53:59
A.Xaджаев.
Халкгаям мазза ётади туради. 4-5 минут уйнеди яна ётиб расмга тушади.
+7   
04 май 16:42:55
Barsa_UZB
Gapirsak koʻz tegib qolmasin Baxtli boʻlsin
Lekin shuni aytmasam boʻlmaydi Xalk iti lekin haqiqatdan ham Xalk ekan
+7   
04 май 16:39:56
Manchester U
BarsAndijon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мехнат таги рохат. Пул булса чангалда шурва. Маззасини килсин
Mehnat tagi rohat bulganida, eshshak kaptivada yurardi.
+6   
04 май 16:35:05
M S N
Хотинини Яхши Курмаса Три Богатыря Каердан Пайдо Буларди .
+5   
04 май 16:57:27
GhostAngel
Пулини халолаб овотти чем бошқа футбалистладан кўра..
+4   
04 май 17:00:10
GhostAngel
Энди фарзандлари хам отасига ўхшаб ўз касбини профессионали бўса яхши иш бўларди
+4   
04 май 16:34:58
FUDBOL_J
Пул топгандан кейин мазза килиб яшаш хам керакда 5 кунлик дунёда
+3   
04 май 17:49:14
< < < Dream _ Team > > >
Asilbek Farg'oniy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
32mln lik mashinani sotib olmagan. Ma'lumot xato
Xato emas 100% bõlgan narsa. Ötgan yili auksionda yengib ciqqandi . Ronaldu blan baxslawgan õwanda xam .
+3   
04 май 17:43:14
Haqiqat tarafdori
Dilshodbek_FCRealM фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
хамма нарсага оила уй-жой, карера шон-шахрат хамма хаммаси узини кучи билан таланти билан эришган. Реални 21 йиллин мухлиси сифатида Месси Барса тарихидаги иккита буюк футболчилардан биттаси. унинг ўйинлари менга ёқади омад сенга Месси
Realning maraz muhlislari borkiy ularni korib gaplaship realni yoman korasan lekin sizday mard muhlisni korib chilyapamni yeshsan arziydi. Sizdek mard muhlislar kopaya bersin. Real va barcaning chala muhlislari yoq bosin erkak fanatlar kopaysin
+3   
04 май 17:10:55
Dilshodbek_FCRealM
хамма нарсага оила уй-жой, карера шон-шахрат хамма хаммаси узини кучи билан таланти билан эришган. Реални 21 йиллин мухлиси сифатида Месси Барса тарихидаги иккита буюк футболчилардан биттаси. унинг ўйинлари менга ёқади омад сенга Месси
+3   
04 май 16:35:26
Forca Barca!!!
Messiga yaraworadi
+3   
04 май 16:32:45
BarsAndijon
Мехнат таги рохат. Пул булса чангалда шурва. Маззасини килсин
+3   
04 май 16:29:02
CARRASco
Shu bilanamham kibrlanib ketmaydi. Mashgulotga 30 minut erta kelib 30 minut kech ketadi
+3   
04 май 16:27:00
Fk Obod
Omadini bersin. Mehnat qilgan rohatini ko'radi)))
+2   
04 май 18:46:28
RUBEN LOFTUS CHIK
Oila tomondan xurmatim oshdi Ranolduga uxshab naskiday almashtirmasakan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг