

"Ёнимда Рио Фердинанд турганида бош билан гол уришим қийиндек кўринганди, аммо мени ҳеч ким ёпмаган - тўп марказга келди ва мен у билан учрашдим. Хавининг узатмасидан сўнг, тўп ҳавода учаётганида уни дарвозага тўғри йўналтиришни тасаввур қилдим. Бу ҳозиргача фаолиятимдаги энг севимли голларимдан бири. 2006 йил жароҳат туфайли финални ўтказиб юборганимдан сўнг, 2009 йил майдонга тушишим муҳим эди. Ўша мавсумда барча совринни қўлга киритганмиз" - дейди Месси.



