UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  11 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  10 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  13 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17

Мессидан ёқимли хордиқ: Антонелла билан жонажон Росариосига учди. Улар у ерда 7 ёшларида танишишган Янгиликлар

Мессидан ёқимли хордиқ: Антонелла билан жонажон Росариосига учди. Улар у ерда 7 ёшларида танишишган

Лео ЖЧдан сўнг она ватанида дам олади.

Лео Месси жаҳон чемпионатидан сўнг ғалабадан роҳатланишда давом этмоқда: у эндиликда ўз рафиқаси Антонелла Рокуццо билан бирга она шаҳри бўлмиш Росариога келди. Улар мухлислар қуршовида машинада ҳаракатланишди, қизиқарли жиҳати эса рулда ҳайдовчи ёки қўриқчи эмас, Леонинг хотини эди.



Антонелла финалдан сўнг бирдан Росариога учди, Месси эса аввалига жамоа билан совринни нишонлаш учун Буэнос-Айресга йўл олди.

Антонеллани уч боласи билан аэропортда Леонинг онаси Селия Мария Куччиттини қарши олди. Улар биргаликда машинада ёпиқ туман Фунес (Росарионинг ғарби)да жойлашган уйга боришди.

Месси ватанига қайтганида, унинг оиласи жам бўлишганди. Лео финалдан кейинги дам олишни интиқлик билан кутганди: "Энди хоҳлайдиган барча нарсам бу Аргентинага йўл олиш, дўстларим билан бўлиш ва Росариода дам олишдир. Уйда рафиқа билан бирга қуёшда тобланиш, мате ичиш ва жаҳон чемпионлигидан завқланиш".

Месси Рождество ва янги йилни Росариода кутмоқчи.





Ҳозирча Леонинг қачон Парижга қайтиши тушунарсиз. Балки у ўзининг уйи бўлмиш Росариода дам олаётган Анхель Ди Мария билан бирга Европага қайтар.



Лео ва Антонелла 7 ёшидан бери учрашади – уларни Мессининг "Ньюэллс"даги жамоадоши таништирган


Антонелла Рокуццо – Леонинг ёшлигидаги дўсти, 2017 йилдан бери эса рафиқаси. Уларнинг иккиси ҳам Росариодан ва етти ёшда танишишган. Жуфтликнинг уч фарзанди бор: Тьяго, Маттео ва Чиро.

Лео ва Антонелла Рокуццонинг акаси ва Мессининг "Ньэллс"даги жамоадоши бўлмиш Лукас Скалья сабаб танишишган. Месси шунчаки дўстлашишганида "Қачондир учрашамиз" деб хат ёзган.

Лео 2000-йиллар бошида "Барселона"га ўтди, Антонелла эса Аргентинада қолди: у диетолог маълумотиини олди ва аёллар фитнес-марказида ишлади. Улар бир мунча вақт масофадан мулоқот қилишларига тўғри келди.

Улар фақатгина 2004 йилдагина учрашишни бошлашган: Антонелланинг дугонаси автоҳалокатга учради ва Лео севган қизини қўллаб-қувватлаш учун Аргентинага учиб келди. Улар шундан бери ажрашишмайди.



Антонелла Месси келгунига қадар уч йил бир йигит билан гаплашиб юрган. Аммо, Лео келиши билан у ажрашган. Антонелланинг собиқ йигити маҳаллий нашрга берган интервьюсида "у мени ташлаб кетди, аммо қайсидир қари инсон сабаб эмас, у мени Месси сабаб ташлаб кетди".



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика