UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  0 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  7 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  13 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9

Месси ва ПСЖ шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилишмоқда. Лео Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича Роналдунинг рекордини янгилашни ва Америка Кубоги-2024'да ғолиб чиқишни истайди Янгиликлар

Месси ва ПСЖ шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилишмоқда. Лео Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича Роналдунинг рекордини янгилашни ва Америка Кубоги-2024'да ғолиб чиқишни истайди

Лионель Месси ва ПСЖ клуби ўзаро шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Футболчи ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув жорий мавсум охиригача амал қилади. L'Equipe нашрининг ёзишича, томонлар ҳамкорликни давом эттиришни муҳокама қилмоқда, улар яна бир нечта тафсилотларни келишиб олишлари керак.

Улардан бири янги шартноманинг амал қилиш муддати саналади. Шу билан бирга, ПСЖ молиявий фейр-плей билан ҳисоблашиши лозим, чунки УEФА клубга нисбатан 65 миллион евро жарима белгилаган, унинг 10 миллиони яқин орада тўланиши керак. Қайд этилишича, клуб футболчи билан шартнома имзолаганидан кейин унинг атрофидагиларга комиссия пулини тўлиқ тўламаган.

Қатар амири аргентиналик футболчини таркибда сақлаб қолиш ниятида. Яқин бир неча ҳафта ичида Мессининг отаси ва ПСЖ раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

"Интер Майами" Лионелни ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо ҳужумчининг ўзи МЛСга ўтишни истамаяпти, чунки у Европанинг топ-клубида ўйнаш ниятида, қолаверса, терма жамоа билан Америка кубогида ғолиб чиқиш учун юқори формасини сақлаб қолмоқчи.

Шунингдек, Чемпионлар лигасида урилган голлар сони бўйича айни пайтда Криштиану Роналду тўпурар саналади - португалиялик форвард ушбу турнирда 140 та гол урган. Месси 129 та тўп билан 2-ўринда ва ҳужумчи ушбу рекордни янгилашни истайди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика