UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  2 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  81 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5

Месси ва Левандовскийдан сўнг "Huawei" Равшан Эрматов билан шартнома тузди Янгиликлар

Месси ва Левандовскийдан сўнг "Huawei" Равшан Эрматов билан шартнома тузди

Бугун Хитой бозорининг биринчи рақамли савдо белгиларидан бири бўлган "Huawei" компанияси, Тошкентда ўзининг янги қаҳрамонини таништирди.

Унга кўра, "Globe Soccer Awards" соврини соҳиби, жаҳон рекордчиси компаниянинг Осиёдаги юзига айланди. Компаниянинг Тошкентдаги офисида, тақдимот ва шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Жамоанинг PR менеджери Даврон Азизов кириш сўзида, нима учун "Huawei" ўзбекистонлик реферини танлагани ҳақида айтиб ўтди.

- Равшан Эрматовни компания билан шартнома имзолагани бизни қувонтирмай қолмади. Ҳамюртимизни дунё футболида тутган ўрни катта. Шунинг учун ҳам бизнинг қароримизни изоҳлаб  ўтирмаймиз. Бу икки тамонлама манфаатли шартнома бўлди.


Шундан сўнг, сўз Равшан Эрматовга берилди.

"Ассалому алайкум, "Нихау" (хитойча саломлашиш), -  дея сўз бошлади ФИФА рефериси.

- Таклифингиз учун раҳмат. Таклифни ўрганиб чиқар эканман, хитойлик дўстларим билан маслаҳатлашдим. Шунда улар, 1.5 млрд аҳоли истиқомат қиладиган мамлакатда "Huawei" катта ўрин тутиши ва бу тўғри қарор бўлишини такидлаб ўтишди, шунда иккиланиб ўтирмай рози бўлдим. Яна бир сабаб, компания спортнинг футбол турига бўлган эътиборини юқорилиги бўлди.


Шундан сўнг Равшан Эрматов ва "Huawei" ўртасида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шартнома имзолангач, компаниянинг директори Ван Пен энг сўнгги моделдаги телефон ва соатни эсдалик учун 5 карра Осиёнинг энг яхши ҳакамига тақдим этди. 

"Равшан билан келишганимиздан хурсандмиз. Бу "Huawei" тарихидаги катта кун. Шу кунгача биз Месси, Левандовский, Санчес ва Родригес каби юлдузлар билан шартнома имзоладик. Бугунгиси айнан Сизларнинг ҳамюртларингиз бўлди. Юртингизда футболнинг ривожига муносиб улуш қўшамиз деган умиддамиз", - дейди жаноб Пен.


Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика