Месси учун сўнгги имконият ва "С" гуруҳидаги кураш
26 июн 2018 18:41
Янгиликлар
Месси учун сўнгги имконият ва "С" гуруҳидаги кураш
Австралия – Перу. Сешанба, 19:00
С гуруҳининг якунлаш босқичида Австралия термаси Перу билан ўйнайди. Учрашув Сочида бўлиб ўтади. Перу жамоаси омадсиз ўйнаётган жамоалардан бири ҳисобланади. Лотин америкаликлар эса икки учрашувда ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Афсуски, омад улардан юз ўгириб, ғалаба қозона олмадилар. Бугунги баҳсда Перу термасининг етакчиси Жефферсон Фарфан майдонга тушмайди.
Австралиядаги вазият ҳам ҳавас қилгудек эмас. Икки ўйиндан кейин бир очкога эга бўлган бўлсада, Дания ундан 3очкога олдинда. Ван Марвейк жамоаси олдига қўйилган вазифа жуда жиддий. Чунки Перунинг имкониятлари бироз юқори.
Дания – Франция. Сешанба, 19:00
Бу ўйинни «биринчи ўрин учун кураш» деб аташ мумкин. Агар Дания ғалаба қозонса, супер юлдузлардан ташкил топган Францияни ортда қолдириб кетади. Ҳозирги мундиалда Дидье Дешам қўл остидаги жамоа ҳали жуда зўр ҳаракатланмаяпти. Австралия ва Перуга қарши ўйинлардаги ғалабага ҳам осонликча эришгани йўқ. Балки, французлар гуруҳ босқичининг сўнгги турида мухлисларини хурсанд қилишни ният қилиб қўйгандир?!
Дания таркибида Кристиан Эриксен ажойиб ўйнамоқда. Кўп нарса унга боғлиқ. У рақибининг заифлашган ҳимоясидан унумли фойдаланиши мумкин. Аммо, Самюэль Умтити бугунги ўйинда майдонга туша олмайди. Шу сабабли, Франциянинг имкониятлари рақибига қараганда бироз юқори.
Нигерия – Аргентина. Сешанба, 23:00
Бугун Нигерия ҳам гуруҳдан чиқиш учун Аргентина билан тўп суради. Хорватия билан бўлган учрашувдаги мағлубиятдан сўнг, жамоани ўзини қўлга олиб, Ахмед Муса ёрдамида Исландия устидан ғалаба қозонганди. Аргентинага қарши майдонга тушадиган Салису Юсуф термаси фаворит ҳисобланмайди. Лекин турнирда рақибининг кучсиз ҳолда ҳаракатланаётганидан унумли фойдаланишлари мумкин.
Аргентина термаси Исландия билан дурранг натижани қайд этган бўлса, бошланғич турда Хорватияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Бу эса ўз навбатида анчагина норозиликларга сабаб бўлди. Жамоа мундиалдан чиқиб кетиши ҳақиқатга яқинроқ. Ҳаттоки, Нигерия билан дурранг ўйнаса ҳам, плей-оффга чиқолмайди. Уларни бу аҳволдан фақатгина ғалаба қутқариб қолиши мумкин.
Исландия – Хорватия. Сешанба, 23:00
Аргентина билан дурранг натижадан сўнг, улар нигерияликлар устидан ғалаба қозониши аниқ эди. Хадльгримссон қўл остидаги жамоа ўзини ҳужумда ажойиб намоён этган бўлса-да, икки маротаба ҳимояда қолиб кетди. Жанубий африкаликлар тезлик ва сифат борасида улардан устун эдилар.
Хорватлар бошланғич ўйинда 2та гол уриб, плей-оффга йўлланмани қўлга киритиб бўлдилар. Кўпчилик Хорватия термасини соврин учун муносиб номзодлар қаторида қайд этмоқда. Болқон ярим ороли жамоасининг ўйини ўзининг мақсади аниқлиги, мувозанатли ва кучли экани билан ажралиб турибди. Бироқ, бу Далич раҳбарлигидаги жамоа Исландия билан бўладиган баҳсда жон бериб ўйнамайди ва ғолиб бўлди дегани эмас.
Нозима Зарипова таржимаси
Фикрлар