

Месси "Вильярреал"га қарши баҳсда кучли зарбаси билан кутилмаганда Тахуэлонинг қўлини синдириб қўйди.
"Мен "Реал" мухлисасиман, авваллари Мессини ёқтирмасдим, ҳозир эса янада ёмон кўриб қолдим. Ўша пайтда қуёш кўзимга тушаётганди, аммо тўпни кўрдим ва ундан ҳимояланиш учун қўлимни қўйдим. Зарба жуда кучли эди. Тўп қўлимни иккига бўлим юборгандек таассурот уйғонди. "Барселона" вакиллари мен ёрдам таклиф қилиб мен билан боғланишди. Улардан "Барселона" - "Реал" учрашувига чипта сўрайман" - дейди Тахуэло.



