UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Месси – терма миқёсида 9+ хет-трик қайд этган учинчи футболчи. Лео умумий фаолиятидаги 57-хет-тригига эришди Янгиликлар

Месси – терма миқёсида 9+ хет-трик қайд этган учинчи футболчи. Лео умумий фаолиятидаги 57-хет-тригига эришди

ФИФА кунлари доирасида Аргентина ТЖ ўз майдонида Кюрасаони қабул қилиб, 7:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувда учта голга муаллифлик қилган мезбонлар сардори Лионел Месси терма ва клубдаги хет-трикларининг умумий сонини 57 тага етказди. Бу борада фаолиятини давом эттираётган футболчилар ичида ундан олдинда фақатгина Криштиану Роналду бор – 62 та.

Бундан ташқари, 35 ёшли форвард терма миқёсида 9-хет-тригига эришди ва бундай натижани қайд этган учинчи футболчига айланди. Бу борада ҳам пешқадам Роналду ҳисобланади (10) ва узоқ ўтмишдан швециялик Свен Рюделль 9 та баҳсда учтадан гол уришга эришган.

Аввалроқ, Месси терма жамоа миқёсида 100+ гол урган Криштиану Роналду ва Али Дайидан кейинги илк футболчи бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика