UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  7 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  4 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  3 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  15 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  10 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

Месси татуировкалардан қўрқарди, ҳозир танасида улардан 14 та! Янгиликлар

Месси татуировкалардан қўрқарди, ҳозир танасида улардан 14 та!

Мессининг танасидаги татуировкаларга кўзимиз тушган. Лекин барчаси қачон ва нимадан бошланган эди?

Лео 2006 йилдан "Барса"нинг асосий таркибида майдонга туша бошлади. Ўша пайтлар у жуда озғин, узун сочли ва юзига ҳуснбузар чиққан оддий йигитча эди. Кейинги йилларда эса "ўсмир йигит" қиёфасидан чиқишга ҳаракат қилди ва унда чинакам эркаклик сифатлари пайдо бўла бошлади: бақувват мускуллар, қалин соқол ва ўткир нигоҳ. Шунингдек, у татуировка билан ҳам қизиқиб қолди.

"Лео татуировкамни кўрсатишимни ва оғриқ қанчалик кучли бўлиши ҳақида кўп бор сўрарди. Охири шундай дедим: "Бир тўхтамга кел! Ўзинг қарор қабул қил!", — таъкидлади Дани Алвес "France Football"га берган интервьюсида. Ниҳоят, Месси 2010 йил бу ишни амалга оширди ва бундан ҳали ҳам тўхтгани йўқ. Ҳозирда унинг танасида 14та (!) татуировка бор.

Унинг барча татуировкаларини бир инсон чизади

Мана 8 йилдирки, Лео танасини аргентиналик тату чизадиган мутахассис Роберто Лопесга ишониб топширади. Ўйинчи танасидаги ҳар бир сурат муаллифи айнан Роберто ҳисобланади. Лопеснинг сўзларига қараганда, ўйинчининг ўзи эскизлар чизиб келар ва асосан Лионельнинг ўзи уларни ўйлаб топар экан. Месси ва Лопес нафақат мастер-мижоз, балки яқин дўстлардир. Лео мастерини 2017 йил июнда бўлиб ўтган никоҳ оқшомига таклиф қилган. Робертонинг салонида эса қуйидаги сўзлар ёзилган плакат бор: "Агар тату қилдираётганингизда оғримаслигини истасангиз, Месси ҳақида ёмон гап айта кўрманг!".

2014 йил дўстлик белгиси сифатида Роберто ўйинчидан унга тату чизишини илтимос қилди. Месси бунга қаршилик билдирмади. Лео мастернинг қўлига "10 рақами"ни чизиб қўйди. Оддийгина рақамдан ҳам унинг муаллифи ўз ишининг устаси бажармагани сезилиб турарди. Тўғрида, Месси тату чизишни эмас, майдонда тўп тепишни қойиллатади. 

Месси мунтазам татулари акс этган "қайноқ расмлар"ни инстаграмдаги саҳифасига жойлаб боради. Шунингдек, ҳар бир суратга Лопесни ҳам белгилаб қўйишни унутмайди — шу сабаб татуировка чизадиган мутахассис оз вақт ичида жуда машҳур бўлиб кетди. Ҳозирда у Аргентинанинг энг машҳур мастерларидан бири ҳисобланади. Сўнгги вақтларда Энцо Перес, Хуан Итурбе, Анхель Ди Мария ва бошқа Жанубий америкалик ўйинчилар ҳам танасини унга ишониб топширишмоқда.

Мессининг курагида, унинг биринчи татуировкаси, онасининг аксини кўриш мумкин

Мессининг ҳар бир чизилган татусида маъно бор. Лео, одатда улар ҳақида ҳеч нарса айтмайди. Лопес эса ўзининг мижози танасидаги татуларнинг маъносини тушунтириб беради. Месси тату чизадиган игнали машинкадан жуда қўрққан. Шунинг учун, аввал бўлажак хотини Антонеллани Лопеснинг олдига юборган ва дахшатли даражада кучли оғриқ бўлмаслигига амин бўлган ўйинчи кейин ўзи борган. У биринчи татусини 2010 йилда чиздирди ва уни ҳаётидаги энг муҳим инсон — онаси Селияга бағишлади. Месси чап курагида онасининг портрети тасвирланган.

Ҳаммага маълум, 13 ёшли Лионель "Барселона"га ўсиш гормонини қабул қилиш учун, Аргентинадан Испанияга кўчиб борган. Отаси у билан бўлган, қолганлар эса Росариода қолган. Ўша пайтлар Месси онасини жуда соғинарди. Ҳозирда Селия Аргентинада яшайди. У "Барса"нинг ҳар бир ўйинини томоша қилиб, ўғли учун жуда қайғуради. "Ҳеч ким онам билан ўйин томоша қилишни хоҳламайди, — дейди Мария Месси, Леонинг синглиси. — У телевизор қаршисида ўтириб, тинмай асабийлашади ва бақиради".

Ҳар сафар Селия Барселонага келганида, бозорга бориб неаполча шницель тайёрлаш учун керакли маҳсулотларни сотиб олади. Бу Леонинг севимли таоми. "Неаполча шницель еганидан сўнг, у жуда кўп гол уради", — дейди "Барселона" тарихидаги энг яхши тўпурарнинг онаси.

Чап болдир: Тьяго, чақалоқ қўли, фаришта қаноти

Лео иккинчи татусини ҳам севимли инсонига бағишлади. 2012 йил ноябрда унинг ўғли Тьяго дунёга келди. Январда Месси ва Лопес чақалоқ шарафига тату эскизи устида ишлай бошладилар. Чап оёғига (Лео шу оёқ билан кўпроқ гол уради) Тьяго исми ва чақалоқнинг қўллари акс этган тату чизилди. Ноябрда эса унга фаришта қаноти ҳамда юрак тасвири тушурилди. Тату фақат кафтдан иборат бўлган пайтда, Испания ҳамда Аргентина ОАВи Месси бу суратни Марадонага бағишлаган деб таҳмин қилганди.

Бевосита футболга алоқадор ягона татуировка: тўп ва "ўнинчи рақам"

2014 йил сўнгида Месси чап оёғига янги татуировкалар қўштирди. У ерда футбол билан боғлиқ нарсалар ҳам мужассамлаштирилди: тўп, қилич ва "ўнинчи рақам". Ҳозир қиличнинг расми йўқ. 

2016 йил ноябрь ойида Месси ўртоқлик учрашувида майдонга тушиш учун терма жамоа ихтиёрига етиб келади ва биринчи машғулотдаёқ, тиниб-тинчимас журналистлар Леонинг оёғидаги расм ўзгарганига аҳамият бердилар: терисининг катта қисмлари қора рангга бўялган эди. Бу "blackwork" усулидаги татуировка эди.

Месси бу қарорини тушунтириб беришни истамади, лекин испаниялик журналистлар бу ишни шундай таҳмин қилдилар: Тьяго қилични кўриб катта бўлиши, уни "зўрлаш", "мажбурлаш" сифатида тунунишини истамаган.

Ўнг қўли: Иисус, Саграда-Фамилия, пушти нилуфар гули, соат

Мессининг ўнг қўлида, тирсагидан юқори қисм, Иисуснинг сурати бор. Шунингдек, у ерда Саграда-Фамилия католик черковининг расми тасвирланган. Бу черков Барселонанинг юраги ҳисобланади. Архитектор Гаудининг бу проекти жуда машҳур — ҳар йили у ерга миллиондан ортиқ одам ташриф буюради. Саграда-Фамилия 1882 йилдан бери таъмирланмаган. Бунга сабаб шаҳар сиёсати: улар эҳсондан тушган пуллар эвазига бинони таъмирлаш ниятида эканлар.

Лопеснинг сўзларига қараганда, Лео бу тату орқали Барселонага бўлган муҳаббатини ифодалаган: "Месси бу ерда ўз жойини топди. У дунёнинг исталган нуқтасида яшаш имкониятига эга, аммо ҳамон шу ерда қолмоқда". Ҳа айтганча, бу татуировка энг мураккабларидан бири саналади — Лопес бу иш устида деярли ярим йил ишлаган. Шунингдек, унинг ўнг қўлида очилиб турган пушти нилуфар гули ҳам бор.

"Бу Мессининг иқтидорини англатади. Гул ҳам худди Леога ўхшаб энг оғир дақиқалар, турли қийинчиликлар бўлишига қарамай, гуллаб тураверади", — тушунтирди Лопес. Гуп пушти рангда. Тату-мастерининг сўзларига қараганда, бу илоҳийлик рамзи ҳисобланар экан. Соат тасвири ҳам ушбу композицияга ўзгача жило бахш этиб турибди. Лопеснинг айтишича, бу абадийлик маъносини билдиради.

Турмуш ўртоғи билан бир хил тату: никоҳ куни санаси ва тож

2017 йил Лео ёшликдаги севгилиси Антонеллага уйланди ва у билан бир хил тату чиздиришга қарор қилди (30.06.2017). Кейинги тату орадан бир неча ҳафта ўтиб чизилди: Леонинг ўнг елкасида қирол тожи суратини кўриб қолишди. Қиролича тожи эса Антонелланинг қўлида ҳам чизилган.

Шунга ўхшаш тож Неймарнинг бармоғида ҳам бор — ўйинчи севгилиси Маркезинига атаб бу татуни чиздирган. Бундан чиқди, Лео фақат Дани Алвес татуировкаларидан илҳомланмаган экан-да?!

Мессининг энг машҳур татуировкаси — қорин қисмида аёлининг лаби. Мухлислар эса бунга қарши!

2017 йил ёзда Месси танасида янги тату акс этган суратни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлади. Октабрда, "Эспаньол" билан бўлган ўйиндан сўнг, бахтиёр Лео (хет-трик қилишга эришганди) кийиниш хонасида расмга тушди ва уни инстаграмга қўйди. Суратда футболчининг қорнида пушти ранг лаб бўёғи изи акс этган тату акс эттирилган эди. Кейинроқ Месси шундай деди: "Бу Антонелланинг лаби!"

Сўнгги пайтларда Леонинг ўнг оёғига ҳам тату чизилди — товонидан юқори қисмда узун қора чизиқлар пайдо бўлди. У ерга Антонелланинг ва икки фарзандининг, Матео ва Чиро, туғилган кунлари ёзилган. Лео симметрияни ҳисобга олган ҳолда тату чиздиради: аввалига у чап оёғи ҳамда ўнг қўлига татуировка қилдирди. Кейин эса ўнг оёғига ўтди. Ҳозирда унинг фақатгина танасининг кўкрак қафасида тату йўқ десак, адашмаймиз.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: -90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика