Месси, Суарес ва Дибала Леонинг шахсий самолётида терма жамоа ўйинлари учун учиб кетишди

Alisher
6 окт 2020, 11:23
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Атлетико" форварди Луис Суарес ва бир неча аргентиналик футболчиларни шахсий самолётида терма жамоа ўйинлари учун олиб кетди.

Буэнос-Айресга парвоз қилганлар орасида Пауло Дибала ("Ювентус"), Николас Отаменди ("Бенфика"), Хуан Фойт ("Вильярреал"), Лукас Окампос ва Маркос Акунья ("Севилья")лар ҳам бор.

Месси Gulfstream V самолётини 2018 йилда харид қилган эди. Бортда душли ванна хоналари ва 8та кроват бор. Самолётнинг зиналарида Мессининг оила аъзоларининг исмлари келтирилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: tycsports.com